Депутат Дастан Бекешев 7 ноябрь – Ахборот ва матбуот куни муносабати билан журналистларга меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди. У мамлакатда мустақил журналист бўлиш ҳали ҳам ҳукумат томонидан таҳдидлар туфайли хавфли эканини эслатди.
«Ҳокимиятни хотиржам бўлишга йўл қўймаган, ўз эркинлиги эвазига суриштирувлар олиб бораётган ва таҳдидларга қарамай ишини давом эттираётган журналистларга таъзим қиламан. Уларга туҳмат қилиб, «ғарбпараст» ёки «бузуқилар» деб атаб, уларга турли ижтимоий тармоқлар орқали ҳужум қилиб, ёмонотлиқ қилса ҳам, расмийлар эса ҳеч нарса бўлмагандек қилиб кўрсатишади. Гарчи ҳамма ким ҳужум қилмоқда, ким таҳдид қилмоқда ва нима учун фейк-фермалар учун ҳали ҳеч ким жавобгарликка тортилмаётганини тушуниб турибди. Бундай журналистлар тўғри қадрият йўналишларини белгилаб, барча мансабдор шахсларни ҳалол ва очиқ ишлашга ундайди», — деб билдирди депутат.
Бекешев ҳукуматнинг ОАВга бўлган муносабати ҳақида гапирар экан, ҳукуматдагилар журналистлардан масъулиятни талаб қилаётганига қарамай, аслида «бу бош эгишни илтимос қилиш» деб айтди.
«Журналистларнинг қамоққа олиниши, уларнинг меҳнати қадрламасликни, босимларнинг кучайишини, мамлакатда сўз эркинлиги гулламаоқда деган қуруқ декларацияларни ҳисобга олиб, мен барча қайтмас, принципли журналистларга мустаҳкам феъл-атвор ва сабр-тоқат тилайман. Маҳкам туринглар. Меҳнатингиз учун раҳмат!» - деди депутат.
Президентнинг табриги
Журналистларнинг масъулияти ҳақида президент Садир Жапаров 7-ноябрда журналистларни Матбуот куни билан табригида айтган.
Президент ижтимоий тармоқлар ҳозир анъанавий журналистика билан тенглашиб қолганини таъкидлаган. У «ҳар бир фуқаро жамоатчиликка фойда келтираман деган фикр билан бирга, тарқатган ҳам бир сўзига масъул эканини англаши зарур» деб эслатган.
«Асосий мақсад — тартиб ва қонун устуворлиги ўрнаган ҳуқуқий жамиятга эришиш, мамлакатда барқарорликни таъминлаш. Ҳар бир фуқаро, у бўлишидан қатъи назар: майли журналист, майли блогер ёки оддий фуқаро бўлсин, баримиз бу борада бир мақсадни кўзлашимиз лозим», – деган Жапаров.
Жапаров журналистлар ва расмийлар Қирғизистонни тарғиб қилиш ҳамда қирғиз халқи ҳаётини яхшилаш йўлида ҳамкорлик қилишига ишонади.
«Юртимиздаги ахборотни чуқур таҳлил қиладиган, озодлик байроғини кўтарган эркин ва холис қалам усталари кўп бўлсин», — дейилади президентнинг табригида.
Бироқ сўнгги пайтларда Қирғизистонда матбуот ва сўз эркинлигига нисбатан ҳокимият томонидан босимнинг янги тўлқини кузатилмоқда.
26 октябрда Маданият вазирлиги «Азаттык»нинг сайтини икки ойга блокировка қилишга қарор қилди. Бунга сабаб сифатида 14—17-сентябрь кунлари қирғиз-тожик чегарасида юз берган можаро ҳақидаги «нотўғри маълумотлар», «Қирғизистон Республикасининг миллий манфаатларига зид» материал кўрсатилган. Сайтни блоклаш «Нотўғри (нотўғри) маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ амалга оширилган, бу эса «Файк тўғрисида»ги қонун деб ҳам аталади.
Шунингдек, расмийлар, экспертларнинг фикрига кўра, мустақил оммавий ахборот воситаларига қарши давлат қўлида қуролга айланиши мумкин бўлган қонун лойиҳаларини ташаббус қилишда давом этмоқда.
Президент маъмурияти ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва қатор янгиликларни таклиф этувчи «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги янги қонун лойиҳаси шулар жумласидандир. Ҳужжат ҳозирда жамоатчилик муҳокамасида. Ҳуқуқшунослар президент маъмурияти томонидан қабул қилинган қонун лойиҳасини очиқ цензуранинг жорий этилиши сифатида баҳоламоқда.