Вазирлар Маҳкамаси Қирғизистондан унни ЕОИИ давлатларидан ташқарига олиб чиқишни вақтинча тақиқлади.

281

Вазирлар Маҳкамаси Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИ)дан ташқарига Қирғизистондан буғдой унини олиб чиқишга вақтинчалик тақиқ жорий қилди. Бу ҳақда 5 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга кўра, ЕОИИ аъзоси бўлмаган мамлакатларга 100 минг тоннадан ортиқ ун экспорти икки ойга тақиқланган. Тақиқ 2022 йилнинг 1 ноябридан 31 декабргача амал қилади.

Таъкидланишича, бундай қарор мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг бозор нархларини барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинган.