Ўшда ўқ отиб, интернетга видео тарқатларнинг кимлиги маълум бўлди

297

3 ноябрда Instagram ижтимоий тармоғида Ўшда номаълум фуқаролар томонидан ўқ отилгани тасвирланган видео тарқалди.

Милиция ўқ отганларнинг шахсини аниқлади. Улар 24 ва 29 ёшли Ўш шаҳрининг турғуни бўлган. Фуқаролардан бири «ўғлининг туғилиши муносабати билан» ўқ отганини айтган.

Далил сифатида милиция томонидан ўқотар қуроллар олинган.

Мазкур факт Ўш туман ИИБ электрон журналида қайд этилган. Тергов давом этмоқда.