«Пул таъма қилиш»да гумонланаётган тасвирчи 20-ноябрга қадар ҳибсга олинди

304

«Пул таъма қилиш»да гумонланиб қўлга олинган тасвирчи Калис Аширбаев 20-ноябрга қадар қамоққа олинди. Бу маълумотни «Клооп»ги Биринчи май туман судининг матбуот хизмати 5-ноябрда тасдиқлади.

4-ноябрга ўтар кечаси MIR 24 сайтининг журналисти Санрабия Сатибалдиева ва оператори Калис Аширбеков қўлга олиниб, 48 соатга қамоққа олинган.

ИИВнинг маълумотига кўра, журналист, оператор ва «Жорго-Такси»нинг ҳайдовчиси «пул таъма қилиш»да гумонланмоқда.

«3-ноябрда Жогорку Кенешнинг айрим депутатларидан уларнинг 2016-2017-йиллардаги аудио ёзувларни тарқатишини айтиб пул талаб қилиб юрган бир гуруҳ одамлар 2000 доллар олаётган вақтда қўлга олинган», — деб билдиришган милициядан.

Аммо қайси депутатлар экани айтилмаган. Сатибалдиева эса ҳеч кимдан пул олмаганини ва бу ишга Жогорку Кенешнинг депутати Шайирбек Ташиевнинг алоқаси борлигини айтган.

Сатибалдиева иш бўйича тарқаган маълумотда МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиевнинг исми айтилмаётганини таъкидлаб ўтган.

«Нимага пресс-релизда Шайирбек Ташиевни исми чиқмаяпти, менга жуда қизиқ. Бу ерда Қамчибек Ташиевнинг исми бўлиши керак эди. Булар ўзлари “подстава” қилиб, барини [бизга] тўнкаб қўйишди. Тергов учунгина индамай турибман», — деган у.

Ҳомиладор журналист Санрабия Сатибалдиева 5-ноябрда ҳеч қаерга кетмаслик ҳақидаги тилхат асосида бўшатилди.