Милиция ходимлари журналист ва «Взгляд» нашрининг муҳаррири Санрабия Сатибалдиевани ҳибсга олган. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова хабар берди.
Унинг айтишича, журналист 3 ноябрга ўтар кечаси қўлга олиниб, ИИВ Тергов бошқармасига олиб кетилган. Айни пайтда Сатибалдиеванинг ҳибсга олинишининг сабаблари номаълум.
2018 йилнинг ноябрь ойида нотаниш шахс Сатибалдиевага ҳужум қилиб, унга пичоқ урган. “Азаттиқ” берган хабарга кўра, журналистга уйи яқинида ҳужум қилинган, кейин у касалхонага ётқизилган.