Бир сурат билан: МХДҚнинг етакчиси «Аксунгур» учувчисиз самолётининг моделини ушлаб тушган суратини эълон қилди

293

2-ноябрда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев фейсбук саҳифасида «Аксунгур»  (Aksungur) ҳарбий учувчисиз самолётининг моделини ушлаб тушган суратни эълон қилди.

Ташиев сурат остига  «Энди Аксунгур ҳам бизники» деб изоҳ ёзган.

Сурат: Қамчибек Ташиев

«Аксунгур» — бу Türk Havacılık ve Uzay Sanayii компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ҳарбий икки двигателли учувчисиз самолёт. «Анадолу» турк нашрига кўра, дрон тахминан 12 минг метр баландликка кўтарила олади ва унинг узлуксиз парвоз қилиш рекорди 50 соатни ташкил қилади.

Ташиев ўз саҳифасига бундай суратларни биринчи марта жойлаштираётгани йўқ. Аввалроқ у «Байрақдар Ақинжи» (Bayraktar Akıncı) дронлари билан шу каби суратни эълон қилган эди.