«Азаттык» радиосининг банк ҳисобининг блокланиши мамлакатнинг сармоявий муҳитига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда депутат Дастан Бекешев парламент йиғилишида айтди.
«Қонунга кўра блокировка қилишнинг атиги 3 та сабаби бор: солиқ қарзи; жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва экстремизмни молиялаштириш, суд қарорлари. Банк қонунчилигини бузманг. Бу ёмон ҳолат, чунки буни чет эллик инвесторлар, тадбиркорлар кузатиб туришибди. Кейин улар шу йўл билан исталган банк ҳисобини ёпиш мумкин, деб ўйлашади. Бу банк сектори учун ёмон кўриниш. Бугун “Азаттык”, кейин инвесторларми? – деб норози бўлган депутат.
31-октябрда «Демирбанк» тижорат банки МХДҚнинг талаби билан «Азаттык»нинг банк ҳисобини музлатгани маълум бўлган. «Азаттык»нинг ўзидан ҳисобнинг музлатилгани ҳақида банк вакили билан бўлган телефон суҳбатида аниқланганини айтишган. Нашр ҳозирча DemirBank’дан расмий билдирув олганича йўқ.
МХДҚ нашрга «Азаттик Медиа» ҳисобига эришишга тўсиқ қўйилгани ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритиб, кейинроқ ёзма шаклда жавоб беришга ваъда берган.
«Азаттык»нинг блокланиши
«Азаттык» радиосининг сайти 26-октябрда икки ойга тўсиб қўйилган. Бундай қарорни Маданият вазирлиги қабул қилган.
Бунга мазкур медиада 14-17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжал ҳақида «миллий манфаатларга қарши келган ноаниқ материал эълон қилингани» сабаб бўлгани айтилган. Сайт «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунига кўра тўсилган. Мазкур қонун фейклар ҳақидаги қонун қатори маълум.
Муассасадан «Азаттык»нинг сайтини тўсишга «Ҳозирги вақт» («Озодлик» радиосига қарашли тизим) телеканалининг «Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегарасидаги шиддатли тўқнашув» номли видеоматериали сабаб бўлганини билдиришган.
Маданият вазирлиги лавҳада «адоват ҳарактеридаги сўзлар қўлланилгани, Қирғизистон томоннинг Тожикистонга ҳужуми деган тарздаги тасдиқланмаган маълумот, Боткен вилоятидаги воқеаларни ёритишда жамоатчилик вазиятини таранглаштириб, фуқароларнинг ўртасида низони, дискриминацияни ва бўлинишни пайдо қилган маълумотлар аниқланган» деб ҳисоблашади.
«Азаттык»нинг ўзидан Маданият вазирлиги айтаётган материлани ўрганиб чиқишганини ва ундан «стандартларнинг бузилгани аниқланмаганини» билдиришган.
Аввалроқ АҚШнинг Давлат департаментининг расмий вакили Нед Прайс «АҚШ “Азаттык” сайтининг икки ойга блокланишига, мустақил ахборот воситаларига ҳамда фуқаровий жамиятга босим ортганидан хавотирланаётганини» айтган.
Шунингдек халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти нашрнинг сайти тўсилишига изоҳ бериб, қирғиз ҳукумати яқиндагина сўз эркинлиги билан фуқаролик жамиятга берилган зарба ортидан ОАВни назорат қилиш ва цензурага олиш бўйича чораларини кучатиш деб билдирган. Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти эса қирғиз ҳукуматини «“Азаттык”нинг сайтига қўйилган тўсиқни тез орада олишни ва сайтни блоклаш қарорини қабул қилишга асос бўлган “Ноаниқ (ёлғон) ахборот (фейклар ҳақидаги)” қонунни бекор қилишни талаб қилган.