Парламент қўмитаси Кампиробод сув омборини бошқарув бўйича келишувни мақуллади

300

Парламентнинг халқаро ишлар ва мудофаа қўмитаси 31-октябрда ёпиқ йиғинда Кампиробод сув омборини ҳамкорликда бошқариш бўйича Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг ўртасидаги келишувни маъқуллади.

«АКИпресс» нашрининг маълумотига кўра, келишувнинг лойиҳасига етти депутат овоз берди. Депутат Ирисбек Атажанов нашрга сув омборини Қирғизистон тарафдан 12, Ўзбекистон томондан 12 кишидан иборат гуруҳ бошқаришини айтиб берди.

«Азаттык»нинг маълумотига кўра эса, депутатлар Адахан Мадумаров билан Чингиз Айдарбеков масаланинг кўрилишига қарши бўлиб, йиғиндан чиқиб кетишган.

Мадумаров шунингдек журналистларга маъқулланган ҳужжатда Ўзбекистон томонидан Қирғизистон учун мураккаб шартлар ёзилганини айтиб берди.

Ҳужжатни ёпиқ эшик ортида кўришни депутат Атажанов илгари сурган. Бироқ у таклифга депутатлар Адахан Мадумаров билан Нуржигит Кадирбеков рози бўлишмаган.

«Яширин нима бор? Бу ерда ёпиқ эшик ортида қарайдиган давлат сири эмас-да [...] Парламентнинг тарихида бир чақирилишда бир ёки икки мартагина ёпиқ эшик ортида масала кўрилган. Ҳозир эса деярлик ҳар куни ёпиқ эшик ортида масала кўришни хоҳлайсизлар [...] Мен келишувнинг лойиҳасини кўриб чиқдим, у ерда биргина сув ҳақида гап бўлмоқда. Бунинг нимаси яширин?» — деб аччиқланди Мадумаров.

Депутат Атажанов эса вақти келганда Кампиробод бўйича барча масала очиқ бўлишини айтиб жавоб берди.

Қадирбековнинг таъкидлашича, бу масала «нозик» ва маҳаллий аҳоли сув омборини топширишга қарши. У президентга Кампирободни кўчириш масаласини кейинга қолдиришни сўраб мурожаат қилишни таклиф қилди, чунки нотўғри қарор қабул қилинган тақдирда орқага қайтиш мумкин бўлмай қолади.

Келишув ва қўмита бошчисининг хизматдан олиниши бўйича можаро

Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтказиб бериш – бу чегарани демаркация қилиш ва делимитациялаш бўйича комиссиясини бошқарувчи Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қамчибек Ташиевнинг ташаббуси билан амалга оширилди.

Депутатлар Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтказишга рухсат берувчи ҳужжатларни бир неча ҳафта давомида кўриб чиқиб, муҳокама қилишмоқда.

Бу мунозараларнинг барчаси жанжал билан кечмоқда – аввалроқ депутатлар ўз ҳамкасби Чингиз Айдарбековни қўмита раҳбари лавозимидан четлатган эдилар. У сув омбори остидаги ерларни Ўзбекистонга беришни назарда тутувчи келишувга қарши чиққан.

Умуман олганда, муҳокама қилинган ҳужжатлар сув омбори жойлашган Боткен вилоятида ҳам, жанубий ва шимолий пойтахтлар – Ўш ва Бишкекда ҳам бир қанча митинг ва қурултойларга сабаб бўлди.

Расмийлар тартибсизликларни уюштирганликда айблб, 26 кишини ҳам ҳибсга олган. Уларнинг барчаси Садир Жапаров ва Қамчибек Ташиевни сув омборини қўшниларига ўтказиб беришини танқид қилишган.