Ўшда мактабнинг ўқитувчиси калтаклангани айтилди, милиция ишни текширмоқда

1357

Ўш шаҳридаги Барпи Аликулов мактабининг ўқитувчиси калтакланганини билдириб милицияга ариза ёзди. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш шаҳар ИИБдан тасдиқлашди.

Маълумотга кўра, воқеа 25-октябрда бўлган. Ўқитувчи милицияга ариза билан мурожаат қилиб, уни ўқувчи қизнинг отаси мактабнинг ҳовлисида калтаклаганини билдирган.

Ўш ШИИБи мазкур ишни маълумотларнинг электрон журналига қайд этиб, текширувни бошлади. Шунингдек ўқитувчига экспертиза тайинланди.

Ҳозирда томонлар сўроққа олиниб, экспертизанинг натижаси кутилмоқда.