Суратчи Нурбек Насиранбеков ижтимоий тармоқларда фаол ва сиёсатчиларнинг оммавий қўлга олинишига аталган иллюстрацияни эълон қилди.
Иллюстрацияда кишан билан безатилган Янги йил арчаси тасвирланиб, унда «Келаётган байраминглар билан табриклайман!» деб ёзилган.
Шунингдек, Насиранбеков твиттер саҳифасига: «Янги йил очиқ хатини чиздим», — деб ёзиб қолдирган.
Бу иллюстрация суратчининг мамлакатдаги сиёсий вазиятга алоқадор кўплаган карикатуралардан бири. Аввалроқ Насиранбеков Кампиробод сув омборини ўтказиб бериш бўйича ҳукуматни танқид қилган фаоллар ва сиёсатчиларнинг қўлга олиниши бўйича карикатура эълон қилган эди.
Унда Қирғизистондаги «бугунги кундаги демократиянинг» аҳамияти ёритилган.
Фаолларнинг ҳибсга олиниши ва сўз эркинлигига босим
ИИВ 23 октябрь тонгида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтишига қарши чиққан 20дан ортиқ фаол ва сиёсатчиларнинг уйини тинтувга олиб, уларни ҳибсга олган.
Уларга нисбатан «Оммавий тартибсизликни уюштиришга тайёргарлик кўриш» моддаси билан айб қўйилди. Оммавий қўлга олинганларнинг деярлик ҳаммаси икки ойга қамоққа олинди. Фуқаролик жамият ҳукуматдан сиёсий таъқибни тўхтатишни тўхтатишни талаб қилмоқда.
Кейинроқ, 26 октябрда Маданият вазирлиги «Азаттык» нашрининг сайтини икки ойга тўсиб қўйиш қарорини қабул қилган. Бунга нашрнинг 14-17 сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги можарога боғлиқ «ноаниқ маълумот тарқатгани» сабаб бўлди дея таъкидлашган.
Вазирлик буйруқни «Ноаниқ (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш тўғрисида» қонуннинг асосида чиқарган. Бу қонун ҳақида 2021 йилнинг августида қабул қилинганидан буён жиддий танқидлар айтилмоқда.
«Азаттык» сайтига тўсиқ қўйилиши қарорига Human Rights Watch ташкилоти, АҚШнинг Давлат департаментининг матбуот котиби ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари хавотирланаётганини билдиришган.