Қирғизистон қонун устуворлиги ва ҳуқуқи бўйича жаҳон рейтингида 100-ўринни эгаллади

288

World Justice Project (Жаҳон ҳуқуқ лойиҳаси) халқаро нодавлат ташкилоти 2022-йилга нисбатан дунё мамлакатларидаги қонун устуворлиги ва ҳуқуқнинг ҳар йилги рейтингини эълон қилди. Қирғизистон рейтингда 0,46 балл олиб, 140 давлат ичидан 100-ўринни эгаллаган.

Ҳисоб саккиз категория бўйича олиб борилади, уларнинг қаторида демократик институтларнинг давлат ҳукуматини назорат қилиш имконияти, коррупция даражаси, инсонларнинг асосий ҳуқуқларининг сақланиши, ҳукуматнинг ошкоралиги ва бошқа категориялар мавжуд.

Масалан, коррупция даражаси бўйича Қирғизистон кўрсатгичлари энг ночор — 0,3 балл (127-ўрин), жазо адолат тизими бўйича — 0,33 балл (114-ўрин).

Ўтган йилга нисбатан Қирғизистон бир босқичга пастга тушган — 2021-йили мамлакат 99-ўринда турган.  Суд адолатининг 2022-йилга нисбатан индекси бўйича Қирғизистон 2015-йилдан буён энг паст балл олиб келади.

Ҳуқуқий давлатларнинг олдинги бешталигига Дания, Норвегия, Финландия, Швеция ва  Нидерландия кирган. Шундан кейинги ўринларга Гаити, Конго Демократик Республикаси, Афғонистон, Камбоджа ва Венесуэлла илинган.

World Justice Project ҳуқуқий устуворлиги бўйича ҳар йили рейтингнинг 2009-йилдан буён эълон қилиб келади. Рейтингни тузишга экспертлар, мамлакат фуқароларидан сўровнома олиб борган социологлар қатнашади.

World Justice Project Ҳуқуқий устуворлиги рейтинги — рақамли баҳо берувчи инструмент, у давлатлар ҳуқуқий устуворлигини амалда қанчалик даражада сақлаётгани ҳақида умумий миқдорли ва батафсил маълумот олиш учун ишлаб чиқилган.

World Justice Project’тин рейтинги Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиқиб, объектни ҳимоя қилиш қўмитаси тузган фаол ва сиёсатчилар қамоққа олинганидан кейин эълон қилинди.

ИИВ 23-октябр тонгида, дам олиш куни, 20дан ортиқ фаол ва сиёсатчиларнинг уйини тинтувга олиб, шундан сўнг қўлга олишган. Уларга нисбатан «Оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўриш» моддаси билан айб қўйилган.

Қўлга олинганларнинг ҳаммаси Бишкекдаги  ТИЗО-1га икки ойга қамоққа олинган.

Ҳибсга олинганларнинг барчаси ўзларининг айбсиз эканликларини ва уларга нисбатан очилган ишлар «тўқима» эканини даъво қилмоқда. Улар Кампиробод бўйича ўз позицияларини очиқ айтганлари учун жиноий таъқибга учрамоқда деб ҳисоблашади.

Ҳибсга олинганларни ТИЗОга олиш тўғрисидаги суд қарорини конституциявий ҳуқуқ бўйича эксперт Сания Токтогазиева танқид қилиб, судялар Конституция ва қонун устуворлигининг кафолати бўлиш ўрнига, конституциявийлик ва қонун устуворлигини йўқ қилиш манбаига айланганини таъкидлаган.

Йигирмадан ортиқ сиёсатчи ва фаолнинг ҳибсга олинишини бир қатор депутатлар қоралади, Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти эса расмийларни барча ҳибсга олинганларни озод қилишга чақирди.

Кейинроқ президент Садир Жапаров оммавий ҳибсга олишларга изоҳ бериб, ҳибсга олинганлар Кампиробод масаласи «қизиқтирмаслиги»ни, улар сув ҳавзаси масаласини «ҳокимиятнинг бир ерига илиниб қолсам» деган умидда фойдаланмоқда деган.