«Парламент ҳамкорлигини мустаҳкамлаш». Депутат Матраимовга Валентина Матвиенко мукофот топширди

256

28 октябрда Самарқанд шаҳрида ўтган МДҲга аъзо давлатларнинг Парламентлараро ассамблеясининг (ПА) йиғилишларида қирғизистонлик депутатларга мукофотлар топширилди. Бу ҳақда Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати билдирди.

Йиғилишда Россия Федерация кенгашининг раисаси Валентина Матвиенко депутат Искендер Матраимовга «Парламент ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун» мукофотини топширди. Бу ҳақда Матраимов фейсбук саҳифасига ёзди.

Матвиенконинг сўзларига кўра, Матраимов «парламентлараро ташкилотнинг ривожланишига катта ҳисса қўшган».

Матраимов фейсбук саҳифасида медалнинг сурати билан ўртоқлашиб, у қуйидагиларга топширилади дея таъкидлади:

  • Парламентаризмни ривожлантиришга ҳисса қўшганларга;
  • МДҲ ишидаги қонуний базани ривожлантиришга ва тараққий этишига ҳисса қўшганларга;
  • Халқаро алоқаларни ва парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаганларга.

Депутат медалнинг суратини ўртоқлашди.

Матраимовнинг фейсбук саҳифасида у 2021 йилнинг июль ойида Молдовада ўтган парламент сайловда МДҲнинг Парламентлараро ассамблеясининг халқаро кузатувчилар гуруҳининг координатори бўлгани ёзилади.

Искендер Матраимов ким?

Искендер Матраимов — божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари, «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPънинг қирғиз божхонасидаги коррупция ҳақидаги суриштирувининг асосий фигуранти Райимбек Матраимовнинг акаси.

У Матраимовлар Қирғизистон жанубидаги энг аҳамиятли клани ҳисобланади. Уларнинг ичида энг машҳури Райимбек Матраимов аввал Божхона хизматининг раиси ўринбосари бўлган.

Ўтган йилнинг 18 февралида МХДҚ Матраимовни қўлга олган. У икки ойга МХДҚнинг тергов қамоғига киритилган. Матраимов судда божхонадаги коррупция бўйича айбини тан олиб, 260 минг сомлик жаримага тортилган. Амалда Қирғизистондаги энг шов-шувли воқеа 3 минг долларлик жарима билан якунлаган десак бўлади.

260 минг сом жарима Қирғизистондан божхонадаги коррупция схемалари орқали чиқарилган фақат 700 млн долларнинг 0,00043%ини ташкил қилади. Давлатга ўтказилган 24 млн АҚШ доллари — бу коррупция схемалари орқали олиб чиқилган миқдорнинг деярлик 3,5%и.

Искендер Матраимов 2020 йили натижаси бекор қилинган 4 октябрдаги парламент сайловда «Мекеним Қирғизистон» партияси билан иштирок этган. Ушбу партия Матраимовларга қарашли деб айтиб келинган. Партия сайловда иккинчи ўринни олган.

2021 йилдаги парламент сайловда Матраимов Ўш вилоятининг Қорасув сайлов ҳудудидан бир мандатли номзод сифатида иштирок этиб, еттинчи чақирилишда депутат бўлиб келган.