29-октябрда Биринчи май туман суди собиқ депутат, «Бутун Қирғизистон» партиясининг собиқ аъзоси Орозайим Нарматовани икки ойга қамоққа олди.
Фаол 20-декабргача Бишкек шаҳридаги ТИЗО-1да бўлади.
27-октябрда Нарматова Москва шаҳридан қўлга олинганини хабар қилиб, Бишкекка олиб келинган. Россияда қўлга олинган фаол Илгиз Шаменов Нарматова иккаласига «Ҳукуматни куч билан босиб олиш» моддаси бўйича иш қўзғалганини маълум қилди.
Бунгача ИИВ «Оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўришда» гумон қилиниб 20дан ортиқ фаол ва сиёсатчиларни ҳибсга олиб, уйларини тинтувга олган. Суд уларни икки ойга қамоққа олган. Уларнинг ҳаммаси Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтишига қарши чиқиб, ҳукуматни танқид қилишган.
Орозайим Нарматова ким?
Орозайим Нарматова мамлакатда содир бўлаётган воқеалар юзасидан ўз фикрини фаол билдириб, ҳукуматни танқид қилиб келади. Шунингдек у Кампирободнинг қўшни давлатга ўтишига қарши чиққанлардан бири.
Нарматова Садир Жапаров таъқибга учраганида унинг тарафдори бўлган. У Жапаровни чет элда, қамоқда бўлганида ҳам қўллаб-қувватлаган. Жапаров ҳокимиятга келганида эса фаол Жапаровдан кўнгли қолганини айтди.
У Жогорку Кенешнинг еттинчи чақириғига «Бутун Қирғизистон» партияси билан келган ва депутат этиб сайланган. Бироқ, МХДҚ Нарматова дипломини ноқонуний олганини айтиб, жиноий иш қўзғатган.
Кейинроқ МСК Нарматовани номзод сифатида рўйхатга олишни ва мандатини бекор қилди.
Нарматова 2021-йил 10-сентябрь куни эрталаб соат бешларда Ўш халқаро аэропортида ҳибсга олинган. Фаол Ўшга акасининг жасадини олиб келиб, дафн қилиб, Россияга қайтаётган эди.
Ўшанда ИИВдан фаол ҳукуматни танқид қилгани учун ҳибсга олинганини аниқ айтган. Унга «Халқаро, ирқий, этник, диний асосда адоват қўзғатиш» моддаси билан айбланган.