Тўқмоқдаги мол бозорида пулини ўғирлатган 79 ёшдаги оқсоқол гумонланувчи қайтариб берган 120 минг сомни МСКнинг аъзоси Қайрат Маматовни ўғлининг даволанишига беришга қарор қилди. Бу ҳақда Маматов Фейсбукдаги саҳифасида ёзди.
У 28-октябрда Тўқмоқ шаҳар милицияси алоқага чиқиб, оқсоқол жиноятчидан ундирилган маблағ орқали унинг ўғлига ёрдам беришни истаётганини хабар қилган.
«Бугун реанимациядаги иммунотерапиянинг саккизинчи куни. Яқиндаги мол бозорда оқсоқол пулини ўғирлатиб хафа бўлиб турганда, ёнидагилар 500-1000 сомдан тўплб беришган эди. Милиция ходимлари жиноятчини ушлаб, зарарни қоплаб беришди. Бугун эса оқсоқол ўша пул билан Канатик учун ёрдам беришни истайди», — деб ёзди у.
Олти ёшдаги Канат саратон касали, аниқроғи IV стадиядаги нейробластома билан курашмоқда. Ҳозирда у Туркияа қимматбаҳо даволанишдан ўтмоқда.
Аввалроқ интернетда 120 минг сом пулини ўғирлатиб юбориб, кўзига ёш олган оқсоқолнинг видеоси тарқаган. Гувоҳларнинг айтишича, воқеа 16-октябрда, оқсоқол эҳсон қилиш учун от олиш учун мол бозорга борган куни бўлган.
Мол бозардаги одамлар оқсоқолга ёрдам беришга қароар қилиб, 115 минг 500 сом тўплаб беришган. Кўп ўтмай гумонланувчи қўлга олиниб, ўғирлаган пулни қайтариб берган.
Канат Маматовнинг даволанишига пул ўтказиш:
- «РСК Банк» Visa 4724 1440 3223 0925 — Аида Маматова (Канатнинг онаси);
- «Сбербанк» 2202 2014 0683 6821 — Асель Исакова (Канатнинг холаси);
- «Оптима Банк» Visa 4439 9710 0957 8449 — Zhazgul Dzhooshbekova (оиланинг яқини);
- «Мбанк» +996559515989 — Zhazgul Dzhooshbekova (оиланинг яқини);
- «Элсом» 0559515989 — Жазгуль Джоошбекова (оиланинг яқини);
- Zelle 312 505 8364 Nurlan Alja (оиланинг яқини — АҚШ);
- Kaspi KZ 4400 4301 7851 3377 Emil Essenbayev (оиланинг яқини). Алоқа рақами: +7777 017 23 83;
- https://gofund.me/1ea230e7.