Бишкек: Қиз дугонасини зўрлашгани ҳақида билдирди. Милиция текширувни бошлади

335

28-октябрда инстаграм фойдаланувчиси дугонасини 19 ёшдаги бола зўрлаб кетганини ёзиб чиқди. У милиция ходимлари ишни ёпиб қўйишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

Маълумотга кўра, воқеа 20-октябрь куни бўлган. Жабрланувчи ўша куни милицияга мурожаат қилган.

«Ишни ёптириб юборишга ҳаракат қилишмоқда. Шундай оғир модда билан унинг  [боланинг] тақдирини бузаётганини айтиб дугонамга руҳий босим ўтказишмоқда. Дугонамнинг қизи бор. [Милиция ходими] “қизлигинг йўқ” дегандек қилиб, “пулни олиб бу ишни унут, бир сафаргидан ҳеч нарса бўлмайди, нимангни йўқотардинг?” дейишмоқда», — деб ёзган у.

Инстаграм фойдаланувчиси милиция ходимлари гумонланувчи «зўрлаганини тан олганига қарамай, уни уйига қўйиб юборишганини» таъкидлади.

«Экспертизада 2,5 грамм [боланинг] уруғлиги аниқланди. Шунинг ўзи етарли бўлиши керак эди. Аммо милиция ходимлари ишни ёпиб юбориш учун ундан [гумонланувчидан] 300 000 сом талаб қилган. [...] Экспертиза натижасини нима қилди демайсизларми? Йўққа чиқаришди», — деб ёзган у.

Бишкекнинг Ленин туман Ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати «Клооп»га жабрланувчи 20-октябрда милицияга ариза ёзганини тасдиқлади. Шунингдек, 19 ёшдаги  А.Ш исмли гумонланувчи гувоҳ қатори сўроқ берганини қўшимча қилишди.

Милиция матбуот хизмати судгача тергов олиб борилаётганини айтиб, натижасига кўра тегишли қарор қабул қилинади деб ишонтирди.

Қизни дугонасининг «милиция ходимлари ишни ёпиш қўйишга ҳаракат қилмоқда» деган билдируви бўйича эса Бишкек шаҳар милицияси текширув бошлагани таъкидлади.