Собиқ депутат, фаол Орозайим Нарматова Москвада қўлга олингани айтилди

251

Собиқ депутат, «Бутун Қирғизистон» партиясининг аъзоси Орозайим Нарматова Москва шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га Нарматованинг яқинлари тасдиқлашди.

ИИВ ва тегишли органлар эса ҳозирча маълумот бергани йўқ. Нарматова аввалроқ ўзининг фейсбугида пост ёзиб, «бу дунёнинг кирлигидан, сотқинлигидан, қўрқоқлигидан ва одамгарчилигидан кечиб қўйганидан чарчадим» деб билдирган эди.

Орозайим Нарматова мамлакатдаги воқеаларги муносабатини фаол билдириб, ҳукуматни танқид қилиб келган. Шунингдек у Кампирободнинг қўшни ўлкага берилишига қарши чиққанлардан бири.

Нарматова Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига Бутун-Қирғизистон партияси билан келиб, депутат бўлиб сайланган. Аммо МХДҚ Нарматова дипломини ноқонуний олганини билдириб жиноят ишини қўзғаган.

Кийинчалик МСК Нарматованинг номзод қатори рўйхатга олинишини ва мандатини бекор қилган.

Нарматова 2021-йилнинг 10-сентябрида эрталабки соат бешда Ўш халқаро аэропортида қўлга олинган. Фаол Ўшга акасининг жасадини олиб келиб, дафн қилиб, қайта Россияга қайтаётган эди.

Ўшанда ИИВдан фаол ҳукуматни танқид қилиб юргани учун қўлга олинди деб очиқ айтишган. Унга  «Миллатлараро, ирқий, миллий, диний низо қўзитиши» моддаси билан айб қўйилган.

Кампирободнинг Ўзбекистонга ўтказилишини танқид қилганларнинг ҳибсга олиниши

Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтказгани учун ҳокимиятни танқид қилган фаоллар ва сиёсатчиларнинг 23 октябрь куни уйлари тинтув қилиниб, ҳибсга олинган. Ҳибсга олинганларнинг бир қисми 22 октябрда тузилган Кампиробод сув омборини ҳимоя қилиш қўмитаси аъзоларидир.

Милиция фаоллар ва сиёсатчиларни ҳибсга олгандан сўнг, эҳтиёт чораси кўрилгунга қадар 48 соатга ҳибсга олган.

Кейинроқ Бишкек шаҳар ИИБ  биноси олтида митинг бўлиб ўтди. 30 га яқин одам «Сиёсий таъқибга йўл йўқ! », «Бетартибликка йўл йўқ!» ва «Сиёсий сабабларга кўра ҳибсга олинганларга эркинлик!» деган плакатларни ушлаб чиқишган.

ИИВдан эса Жиноят кодексининг «Оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш» моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини айтиб жавоб беришди.

Муассаса маълумотларига кўра, тергов давомида «айрим шахсларнинг оммавий тартибсизликлар уюштиришга, кейин эса ҳокимиятни ноқонуний эгаллаб олиш ҳолатларига алоқадорлиги тўғрисида далиллар олинди». Милициядан гумонланувчининг уйи тинтув қилинаётганини тан олди. Бироқ гумонланувчилар рўйхатини ошкор қилмадилар.

Омбудсман институти раҳбари Атир Абдраҳматова гап ҳибсга олинган 21 киши ҳақида кетаётганини билдирган. Институтдан ўтказилган тинтув давомида милиция ходимлари бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйганлигини, хусусан, қўлга олинганларга таҳдид қилиш, яқин қариндошларининг мол-мулкини тортиб олишган, сўроққа чақирув қоғозисиз чақиришганини қайд этишган.

Тинтув ва ҳибсга олинишини парламент депутатлари Исхак Масалиев, Тазабек Икрамов, Дастан Бекешев ва Жанар Акаев ҳам танқид қилган.

Икромов ҳуқуқ-тартибот идораларининг хатти-ҳаракатлари демократиянинг асосий қадриятларига зид эканини таъкидласа, Масалиев  фуқаролардан тартибсизликни тўхтатишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

«Эртага ўз фикримизни билдирмоқчи бўлсангиз, сизга ҳам етиб келишади», — деб ёзган у.

Бекешев фаоллар ва сиёсатчиларга нисбатан жиноий ишларини «бўлмаган нарса» деб атади ва Қирғизистон «авторитаризмга ўтганини» қўшимча қилди. Акаев эса фаоллар билан сиёсатчиларнинг ҳибсга олинишини ноқонуний деб ҳисоблайди. У Конституцияга кўра, ҳар бир қирғизистонлик ўз фикрини эркин ифода этиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлаган.