Ҳарбийгача тайёргарлик дарси барча мактабларга киритилади

Қирғизистондаги барча мактабларда ҳарбийгача тайёргарлик (ҲТ) дарси киритилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Бош штаби бошлиғи Эрлис Тердикбаев Жогорку Кенешнинг 27-октябрь кундаги йиғилишида маълум қилди.

«Ҳарбийгача тайёргарлик дарси баъзи мактабларда мавжуд, баъзи мактабларда эса йўқ. Бу борада ҳукуматдан буйруқ олдик. Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб қилиб, таклифлар билдирилди ва барча мактабларда ушбу дарсни жорий этиш ишлари олиб борилмоқда. Тез орада ҳаммага киритилади», — деди у.

Тердикбаев захирадаги офицерлар сонини кўпайтириш мақсадида олий таълим муассасаларида ҳарбий кадрлар тайёрлаш бўйича ҳарбий кафедраларни қайта очиш таклифи киритилганини таъкидлади. У ҳозирда мамлакатда талабалар учун фақат Тиббиёт академияси базасида биттагина ҳарбий кафедра мавжуд эканини қўшимча қилди.

Ҳарбийгача тайёргарлик курси

Мактабларда ҳарбийгача тайёргарлик дарсларини жорий этиш ва ҳар бир вилоятда ҳарбий мактаблар очиш режаси ҳақида 6 июнь куни Мудофаа вазири Бактибек Бекболотов ҳам айтган. Вазир «бу борада тегишли ишлар олиб борилмоқда» деб таъкидлаган.

Бекболотов ҳарбий коллежларда таҳсил олган  талабалар армияга боришлари шарт эмаслигини, лекин улар ўша ерда «тарбия» олишини қўшимча қилган. Мудофаа вазири ўз сўзининг якунида депутатларга қонун лойиҳаси тайёр бўлгач, халқ вакилларига тақдим этилишини айтди.

Кейинроқ, 22-октябрь куни депутат Шайлобек Атазов ҳарбийгача тайёргарлик дарсларида ўқувчиларга автоматларни бериш керак деб таъкидлаган.

«Ҳеч бўлмаганда ёғочдан автомат ясаб, тошдан граната ясаб, отишни ўргатиш керак болаларга. Сабаби, бугун Халқ таълими ва Мудофаа вазирлиги ўтириб, “шу дарсларда бизга автомат бериб, яна олиб кетасиз” деб биргаликда  жорий қилишса, 10-11-синф болалари сарҳадни ҳимоя қилишга, ватанни севишни, миллатни ҳимоя қилишни, халқни муҳофаза  қилишга бўлган бир тарбия билан улғайган бўларди», — дея ўз фикрини билдирди у.

Шунингдек Атазов болаларни «юрт учун жонини беришга тайёр бўладиган тарзда тарбиялаш керак» деган