Алмазбек Атамбаев ҳукуматни Кампиробод бўйича қарор қабул қилиш муддатини кечиктиришга чақирди

265

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Кампиробод масаласи бўйича ўз фикрини билдириб, ҳукуматни сиёсий ва фуқаролик рақибларини таъқиб қилишни тўхтатишга чақирди. Атамбаевнинг хабари Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилинган.

Атамбаев бугунги кунда  Кампиробод сув омбори бўйича қарор қабул қилиш муддатини кечиктириш ва одамларга ҳужжатлар асосида шошмасдан муҳокама қилиш ва баҳолаш имкониятини бериш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади.

«Президент Мирзиёев ҳам буни тўғри тушунади. У доно инсон, халқимизнинг чин дўсти. Ахир гап мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик, Қирғизистон миллий манфаатлари ҳақида кетяпти-ку! Энг оғир ва ўткир масалалар ҳақида: аждодларимиздан мерос қатори қолган ер-сув ҳақида бормоқда. Бунинг учун улар қон тўкиб, жонларини бердилар. Биз ҳам фарзандларимиз ва авлодларимиз олдида уялиб қолмаслик учун келажак ҳақида ўйлашимиз керак», — деб ёзган Атамбаев.

Атамбаев президент Садир Жапаровнинг Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги аниқланмаган чегаранинг 15%ни имкон қадар тезроқ делимитация қилиш истагини тушунишини, бироқ «чегара масаласи жиддий стратегик ёндашувни, ҳаракатларда изчилликни, сўзда мувозанат ва пухта тайёргарликни» талаб этишини таъкидлади.

«Шошқалоқлик— шайтоннинг иши, деб халқимиз бежиз айтмаган. Бу талабларга лоқайдлик нимага олиб келишини Боткен воқеалари яққол кўрсатди. Иккинчи қоида: чегара масаласига халқнинг аксар қисми ҳукуматга ишонгандагина чек қўйиш мумкин. Ҳозирги вазият эса бироз бошқача», — деди собиқ президент.

Собиқ президент мамлакатни бошқарувган даврида Ўзбекистон билан 1378 километрдан 1170 километри ёки баҳсли участкаларнинг 85%и келишилганини эслатиб ўтди. Буларнинг барчаси, Атамбаевнинг сўзларига кўра, «шаффоф тарзда мутахассислар ва маҳаллий аҳоли иштирокида бўлган».

«Энди эса, шартномани имзолашдан керак бўлса, ЖКнинг тегишли қўмитаси раиси бош тортди. Бу нимадир нотўғри эканлигини англатади, шунинг учун биринчи навбатда халқнинг ишончини қайтариш керак. Қарама-қарши фикр учун таъқиблар тўхтатилиши керак. Ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистларни, айниқса, улар орасида аёлларни қамоққа олиш жуда уятли иш. Бундай қадамлар фақат баҳс-мунозара, юз тирнаш ва ҳақиқатдан қўрққандагина амалга оширилади. Қамоққа олинганларни тезроқ озод қилиш, улардан узр сўраш, мухолифатга, журналистларга, фаолларга, маҳаллий аҳолига берган маслаҳатлари ва мақоллари учун миннатдорчилик билдириш керак», — деб ёзди собиқ президент.

Кампирободнинг Ўзбекистонга ўтишини танқид қилганларни ҳибсга олиш

Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтказиб бераётгани учун ҳукуматни танқид қилган фаоллар ва сиёсатчилар 23 октябрь куни уйларида тинтув қилиниб, ҳибсга олинди. 25 октябрга кўра камида 22 киши ҳибсга олингани аниқ бўлди.

Ҳақиқатчи институти раҳбари Атир Абдраҳматова тинтув давомида милиция ходимлари бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйганлигини, хусусан, қўлга олинганларга таҳдид қилиш, яқин қариндошларининг мол-мулкини тортиб олишган, сўроққа чақирув қоғозисиз чақиришганини қайд этишган.

Кейинроқ суд ҳибсга олинган 22 нафар шахсни Бишкекдаги ТИЗО-1га киритган.

Фаол Талант Эшалиевни эса суд соғлиғи туфайли уй қамоғига чиқарган. У судга юрак хуружи ҳолатида олиб келишганини, кейин эса аҳволи ёмонлашгани учун яна шифохонага олиб кетишгани айтилган.

Ҳибсга олинганларнинг барчаси ўз айбларини тан олмайдилар, улар таъқиблар бўлаётгани ҳақида билдиришмоқда.

Йигирмадан ортиқ фаол ва сиёсатчининг ҳибсга олингани қатор депутатлар томонидан танқид қилинди, Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти расмийларни уларни озод қилишга чақирди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича идораси ҳам расмийларни маҳбусларга нисбатан адолатли муносабатда бўлишга чақирган.