1-майдан бошлаб мамлакатдан олтин рудаси ва концентратини олиб чиқиш вақтинча тақиқланади

243

Қирғизистонда 2023-йил 1-майдан бошлаб мамлакатда ишлаб чиқарилган таркибида олтин бўлган руда ва таркибида олтин бўлган концентратларни ташиб чиқаришга (экспорт қилиш) тақиқланади. Бу ҳақда президент маъмуриятидан маълум қилди.

Тегишли қарорни президент Садир Жапаров имзолади. Вақтинчалик чеклов олти ой давом этади. Шундан сўнг вазирлар маҳкамаси, 2013-йил 1-ноябрдан бошлаб  ҳар олти ойда чекловни узайтиради.

Президент маъмурияти «Клооп»  журналистига экспорт чеклови маҳаллий олтинни қайта ишлаш корхоналарида хомашё танқислигини олдини олиш учун киритилганини тушунтирди.

«Шунингдек, фармон таркибида фойдали моддалар кўп бўлган минерал кон бойликларини  бойитиш маҳсулотларини муҳофаза қилиш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашёни қайта ишлашда маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилган», — дейилади матбуот хизматидан.

Бундан ташқари, маъмурият чеклов нима учун бундан кейинги узайтириш шарти билан олти ойга киритилганини тушунтирди.

«Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) талабларига кўра, фақат олти ойгача чекловлар белгиланиши мумкин. Шунинг учун вазирлар маҳкамасига  ҳар олти ойда янгилаб туриш топшириғи берилди. Келажакда агар вазирлар маҳкамаси уни узайтирмаса, унда у ўз кучини йўқотади», — деб таъкидлади маъмуриятдан.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, «Қора-Балта тоғ-кон комбинати» очиқ акциядорлик жамиятига Қирғизистон ҳудудида қазиб олинадиган ва ишлаб чиқариладиган таркибида олтин мавжуд руда ва таркибида олтин бўлган концентратни қайта ишлаш бўйича алоҳида ҳуқуқ берилади.