Кампир-Обод: Сиёсатчилар ва фаолларнинг уйлари тинтув қилинди

319

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартованинг уйи тинтув қилинди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқларида айтиб ўтди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Рита Карасартова (@karasartovarita)

Фаол ўзининг ижтимоий тармоқдаги жонли эфирда айтишича, уйини тинтувга олиш учун келган фуқаро кийимидаги тўрт киши ва бир милиция ходими ҳеч қандай ҳужжат кўрсатмаган.

Эркаклардан бири воқеа жойидан тасвирга олишни тўхтатишни ва телефонни ўз ихтиёри билан уларга топширишни талаб қилган.

Бундан ташқари, сиёсатчи Равшан Жээнбеков, фаол Жениш Молдокматов, собиқ депутат Асия Сасиқбаева, президентликка собиқ номзод Клара Сооронқулова, Ўзган туман ер тузиш қўмитаси раҳбарининг собиқ ўринбосари Ақил Айтбоевнинг, ҳамда марказий сайлов комиссиясининг собиқ аъзоси Гулнара Жўрабаева, фуқаролик фаоли Эрлан Бекчоро ўғлининг уйларида ҳам тинтувлар ўтказилгани маълум бўлди.

Тинтувлардан сўнг Кампирободнинг берилишига қарши чиққанлар милиция бўлимига олиб кетилди.

Ички ишлар вазирлиги бу ҳақда кейинроқ маълумот беришни ваъда қилди.

«Кампирободни  ҳимоя қилиш қўмитасининг бир қатор аъзоларининг уйларида эрта тонгдан Ички ишлар вазирлиги вакиллари томонидан тинтувга олинди. Кўринишидан, тинтувлар оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш гумони билан қўзғатилган сохта жиноий иш доирасида олиб борилмоқда», — деб ёзади конституциявий ҳуқуқ бўйича эксперт Сания Токтоғазиева.

Омбудсман Атир Абдраҳматов эса 24.kg нашрига берган интервьюсида расмийларни фаоллар ва журналистларни қўрқитишни тўхтатишга чақирди.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Ички ишлар вазирлиги қарорининг сурати тарқалди.

Унда айтилишича, тергов хизмати Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 36-278-моддаси 1-қисми билан жиноят содир этишга тайёргарлик кўриш, яъни зўравонлик, талон-тарож қилиш, ўт қўйиш, шахсий мулкни вайрон қилиш, , ўқотар қурол, портловчи ёки портловчи моддаларни қўллаш ёки ҳокимият вакилига қуролли қаршилик кўрсатиш билан бирга оммавий  тартибсизликлар уюштириш факти бўйича иш олиб бормоқда.

Фаоллар ва ҳокимият вакилларининг йиғилиши

20 октябрда президент администрацияси томонидан ҳукумат уйида ҳокимият ва фаолларнинг  учрашуви щтказилган.

Йиғилиш ёпиқ тарзда бўлиб, иштирокчилар рўйхат бўйича киритилган. Журналистлар аудио ва видеоёзувлар тақиқланиши ҳақида огоҳлантирилган.

Карасартованинг айтишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев президент Садир Жапаров билан учрашишга келган фаолларни қўрқитган ва ҳақорат қилган.

«Ташиев ўз нутқини бирор марта ҳам Қирғизистон харитасига қарамаган бўлса ҳам, фитналар билан шуғулланувчи «бузуқи»лар кўплигини айтиб бошлаган. У агар давлат хизматчиси бўлмаганида шундай одамларни йўқ қилган бўлардим, деб айтди. Буни эшитиб, ҳаммамиз  унга манипуляция ва таҳдидларни тўхтатишни айтиб, шовқин кўтардик. Шундан сўнг Ташиев ўзига келди, Садир Жапаров ҳам уни хотиржамликка чақирди», — деди у.

Кампиробод сув омбори бўйича баҳслар

Қирғиз-Ўзбекистон чегарасининг узунлиги 1378 километрни ташкил қилади. Шундан 1170 км ёки 85% аниқланган.

Икки мамлакат ҳукумат делегациялари 26-сентябрь куни мамлакатлар ўртасидаги чегаранинг айрим участкалари бўйича янги келишув лойиҳасини келишиш тартибини бошлаш имконини берувчи протоколни имзолади. Бироқ чегарани мувофиқлаштиришдаги муаммолардан бири Кампиробод сув омбори масаласи эди.

Чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегациясига ҳам раҳбарлик қилаётган Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Қамчибек Ташиевнинг айтишича, Кампиробод сув омбори остидаги ерлар Ўзбекистонга ўтади. Шу билан бирга, у ҳар икки давлат сув омборидаги сувдан тенг улушда фойдаланишига ишонтирди.

Бунинг эвазига, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарининг билдиришича, бир қанча чегарадош ҳудудлардаги жами 19 699 гектар бўлган баҳсли ерлар Қирғизистонга ўтказилади.

Бироқ Кампирободнинг Ўзбекистонга ўтказилишига маҳаллий аҳоли ва айрим сиёсатчилар қарши бўлмоқда.

Сув омбори жойлашган Ўш вилоятининг Ўзган туманида 15 октябрь куни халқ қурултойи бўлиб ўтди, унда юзлаб одамлар иштирок этди.

Қурултой иштирокчилари авваллари сув омбори баҳсли ҳудуд бўлмагани ва у нима учун Ўзбекистонга кетаётганини умуман тушунмаётганини айтишган. Маҳаллий аҳоли Ўзбекистон берган ваъдаларини бажармайди, сув омбори ёнидаги сув ва ердан фойдалана олмайди, деб хавотирда.