Президент Садир Жапаров 21-октябрда Норин вилоятидаги Куланак ГЭСининг қурилишига капсула солди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ахборот хизматидан билдиришди.
Жапаров янги ГЭС Норин вилоятинигина эмас, бутунлай Қирғизистон иқтисодига, энергетика тармоғига фойда олиб келади деган умидда. У «мамлакатнинг келажагини ўйлаган фуқаролар турганда ривожланиш имконияти кенг бўлган Қирғизистоннинг халқи фаровон турмушда яшашини» айтди.
«ГЭСнинг қуввати 100 МВт бўлади деган мўлжалимиз бор. Қурилиш битиб, ГЭС ишга кирганда йилига 450 млн квт/соат электр энергияси иўлаб чиқарилиши кутилмоқда. Демак, бу бутунлай Норин вилояти электр энергияси билан тўлиқ таъминланади деган гап», — деди у.
Президент ГЭСнинг қурилиши олиб борилаётган вақтда жами 800дан 100 кишигача иш ўрни тузилишини қўшимча қилди. ГЭС эса ишга берилгандан кейин 100га яқин ишчи доимий иш билан таъминланади.
Лойиҳанинг умумий баҳоси 124 млн АҚШ долларини ташкил қилади, унинг 88 млн АҚШ доллари Россия-Қирғизистон тараққиёт фонди ва Евросиё тараққиёт банки каби молия институтлар гуруҳи тарафидан насия қатори берилади.
Муаллиф: Медина Купсулдаева