Сўқулуқда бувисини ўлдиришда гумонланган шахс қўлга олинди

251

Сўқулуқда милиция бувисини ўлдиришда гумонланган кишини қўлга олди. Бу ҳақда Чуй вилоят ИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

Уларнинг маълумотига кўра, 19-октябрь куни танасидан оғир жароҳат олиб туман касалхонасининг жонлантириш бўлимига 70 ёшдаги фуқаро келиб тушган. Аммо жонлантириш бўлимида ўзига кела олмай жон берган.

Милиция «Қотиллик» моддаси билан жиноят ишини қўзғади.

«Бу жиноятни қилган шахс аниқланди. У марҳумнинг 22 ёшдаги набираси бўлиб чиққан. Жиноят ичкилик сабаб, бувиси набирасини ичкилик ичасан деб уришгани ортидан бўлгани аниқланди», — деб билдирди вилоят ИИБдан.

Милициянинг маълумотига кўра, тергов ишлари давом этмоқда.

Қирғизистондаги оилавий зўравонлик

Қирғизистонда йилдан йилга оиладаги зўравонлик фактлари кўп қайд этилмоқда.

Зўравонликдан жабрланганларнинг аксарияти милицияга шикоят билан мурожаат қилмагани сабаб, ҳисобга олинмай қолади. Бу оилавий зўравонликнинг кўлами расмий статистикадан анча катта эканидан хабар беради.

Тажавузкорни қонун доирасида жазолаш анча мураккаб — аксарият жиноят ишлари жарима тўлаш ёки жамоат ишларига жалб қилиб билан чекланади.

Шу сабабдан суд жавобига тортилмаслигини билган тажовузкор аёлни ўлдириб ҳам қўйиши мумкин.

«Клооп» журналистларининг Қирғизистондаги фемицид ҳақидаги тадқиқотида аёллар кўпинча эри ёки бирга яшаган шериклари қўлидан вафот этиши аниқланган — бу оилавий зўравонликни вақтида олдини олмаслик бўлиб ҳисобланади.