Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда Қирғизистонга етказилган моддий зарар миқдори 3 миллиард 130 миллион сомни ташкил қилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Жогорку Кенешнинг 19-октябрь кундаги йиғилишида маълум қилди.
Жапаров бу рақамлар махсус комиссия томонидан тақдим этилган тахминий маълумотлар эканини қўшимча қилди.
Унга кўра, можаро натижасида 661 та уй вайрон бўлган, улардан 423 таси яшашга яроқсиз бўлган.
Шунингдек, 11 та маъмурий муассаса, 27 та ижтимоий объект ва 335 та сарой зарар кўрган. Шу билан бирга аҳоли маиший таъминлашда фойдаланилган 197 та бино, 61 та автомашина, 1 та кўприк вайрон бўлган.
«Буларнинг ҳаммасини ўзим пиёда юриб, кўриб келдим. 3 миллиард сом ажратдик. Бошиданоқ ҳар иккала бош вазир ўринбосар ўша ерда бўлди. Президент бу ерда бўлмагани учун мен Бишкекда эдим. 500 миллион соми етди. Биринчи марта вилоят ҳокимига пулларини етказиб бердик», —деди вазирлар маҳкамаси раиси.
Аввалроқ тахминий маълумотларга кўра, қуролли тўқнашувлар натижасида Қирғизистон 1,5 миллиард сом моддий зарар кўргани хабар қилинганди.
Қуролли можаро
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма 14-сентябрь куни бошланган. 16 сентябрда эса вазият ёмонлашди. Қирғизистон ҳукумати Тожикистон томонини босқинчилик ва ҳарбий ҳужумда айблади. Тожикистон томони эса «эскалация» да Қирғизистонни айблади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қуролли тўқнашув натижасида 63 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган. Шунингдек, жароҳатланган Қирғизистон фуқаролари сони 206 нафарни ташкил этди.
Қуролли тўқнашувлар давомида Боткен вилоятининг чегара қишлоқларида яшовчи 136 мингдан ортиқ аҳоли ўз уйларини ташлаб, хавфсиз жойларга кўчирилди.