19-октябрда Бишкек шаҳрида аёллар кураши бўйича миллий терманинг спорчилари учун янги машғулот зали очилди.
Бино «Жаштиқ» оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича дирекциясининг базасида қурилди.
Маълумотга кўра, машғулот залида кураш бўйича аёллар термаси учун қулай имконлар яратилган. У ерда тиббий-реабилитация хонаси, кураш зали, мажлислар зали, машғулот зали, дам олиш хонаси, меҳмонхона ва сауна, кир ювиш жойлари бор.
Спорт залининг очилишига президент Садир Жапаров қатнашди. Давлат раҳбари қирғиз спортчилари кураш бўйича халқаро нуфузли мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаб, мамлакат байроғини баланд кўтариб келаётганганини айтди.
«Бизнинг спортчи қизлар мамлакатни бутун дунёга танитишмоқда. Шу сабабдан, мен ташаббус кўтариб, бугун очилиши бўлаётган бу спорт залининг қурилишини шахсий назоратимга олдим. Сизлар ўсиб келаётган авлодга намуна бўласизлар, уларни спортга қизиқтирасизлар деб ишонаман», — деди у.
Шунингдек, Жапаров курашчи қизлар келажакдаги Олимпиада ўйинларида олтин ютади деган ишончини билдирди.
Бинонинг қурлиши 29-апрелда бошланиб, беш ой ичида тугатилди. Қурилиш ишлари бошланганда лойиҳанинг смета баҳоси 98677,22 минг сомни, тендер баҳоси 81573,98 минг сомни ташкил қилгани айтилган.