Бишкек —Ўш йўлида тўрт ёшдаги норасидани автомобил уриб кетди, у воқеа жойида вафот этди

254

Бишкек — Ўш йўлида 4 ёшдаги қизни машина уриб юбориб, у ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жалолобод вилоят ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, Бишкек — Ўш йўлининг 388-чақиримида тўрт ёшдаги қиз йўл бўйига югуриб чиққан. У ҳозирда «ВАЗ-2101» машинаси қизни уриб юборган.

Олган жароҳати туфайли норасида жойида вафот этган.

Милициядан қизнинг яқинлари суд-тиббий экспертизадан бош тортиб, ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида тилхат ёзиб берганини билдиришди.

2022-йил бошидан буён Қирғизистонда йўл ҳодисаси оқибатида  477 одам ҳалок бўлиб, унинг 79 нафари ёш болалар

Сўнги тўрт йил ичида мамлакатда  32 мингдан ортиқ йўл ҳодисаси қайд этилиб, 4006 киши ҳалок бўлган. 49 639 киши турли жароҳатлар олган.

Муаллиф: Рустам Турсунбеков