Темир Сариев: Тараққиётга ОАВ эмас, давлат органларининг нотўғри қарорлари тўсқинлик қилади

220

Собиқ бош вазир Темир Сариев Kaktus.Media нашрига Қирғизистонда ОАВ эркин ва мустақил бўлиши кераклигини айтди. Сиёсатчи айрим депутатлар ва жамоат арбобларининг «Азаттиқ», «Клоп» ва Kaktus.Media нашрларини ёпиш керак деган баёнотларига нисбатан шундай фикр билдирди.

«Бу ОАВнинг қилаётган ишини бошқа томонга буриш. Мазкур нашрларнинг барчаси жиддий ўз таҳририятлар, улар аниқланган, текширилган ва тенг салмоқли маълумотларни ўз вақтида тақдим этишади. Шу тариқа улар нафақат минтақамиздаги, балки Қирғизистонга қизиққан, хорижда туриб, юртимиз ҳақида ўқийдиганларга ҳам ёрдам беришади. Улар жуда холис. Нашрлар маълумотни ўзгартириб, ёмон ишлар қилмоқда дейиш мутлақо нотўғри. Инсон ойнага қараб, ўзига-ўзига ёқмаётган бўлса кўзгуни синдириши керак эмас, ўзига яхшироқ эътибор қаратиши керак. Ҳозирги ҳолат ҳам шунга ўхшаш», - деб таъкидлади Сариев.

Сариев оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашини, зикр этилган учта нашрни ёпиш ташаббуси эса «йўқ жойдан чиқарилган ташаббус» эканини қўшимча қилди.

Аввалроқ халқ вакили Жанар Акаев ва собиқ депутат Мирлан Жээнчороев Қирғизистондаги мустақил оммавий ахборот воситаларига ён босишган.

Улар бундай билдирувни 13-октябрда «Азаттиқ» радиоси биносининг олдида митинг ўтган вақтда қилишди. Митингга чиққан 30 нафарга яқин киши «Азаттиқ», «Клооп» ва Kaktus.media мустақил нашрларининг Қирғизистондаги фаолиятини тўхтатишни талаб қилишган.

Митингдан бир кун олдин депутат Дастан Бекешев ҳамкасби Надира Нарматова «Азаттиқ», «Клооп» ва Kaktus.media нашрларини ёпиш учун имзо тўплаб, президентга мурожаат тайёрлаётганини айтиб чиққан. Нарматованинг ўзи буни тан олмаган.