11-октябрда БМТнинг Бош Ассамблеяси БМТнинг Инсон ҳақлари кенгашининг 14 аъзосини сайлади. Уларнинг орасида Қирғизистон ҳам бор, унга 126 давлат овоз берган.
The United Nations🇺🇳 General Assembly has elected #Kyrgyzstan🇰🇬 as a member of the #HumanRights Council for the term 2023-2025 ➡️https://t.co/TAZ7ROnFhk pic.twitter.com/BEUP0VSUZk
— UN Human Rights Council (@UN_HRC) October 11, 2022
Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш БМТнинг Бош Ассамблеясининг органи бўлиб ҳисобланади. У айрим давлатларда инсон ҳуқуқларининг хавфли вазиятларини ҳал қилиш учун махсус тезкор сессияларни ўтказиб, шунингдек инсон ҳақларининг жиддий бузилишини текшириш учун мустақил комиссияларни туза олади. Масалан, яқиндагина Украина бўйича шундай комиссия тузилди. Кенгаш ҳар йили уч мартадан кам бўлмаган йиғинларни ўтказади.
Кенгашнинг аъзолари инсон ҳақларини ҳимоя қилишда юқори андозаларга кўра иш олиб боришга масъул. Агарда улар инсон ҳақларини оммавий ва тизимли турда бузиб келса, у ҳолда уларнинг Кенгашдаги аъзолиги тўхтатилиши мумкин — бу учун бундай қарорни Бош Ассамблея аъзоларининг учдан иккиси қабул қилиши керак. Масалан, Россия шу йилнинг апрель ойида, «уруш ҳаракатлари вақтида россиялик ҳарбий Украинанинг ҳудудида инсон ҳақларини жиддий ва тизимда турда бузгани» ҳақидаги маълумот бўйича Инсон ҳақлари бўйича кенгашдан чиқарилган.
Инсон ҳақлари бўйича кенгаш аъзоларининг ваколатлари уч йиллик муддатни ташкил қилади. Қирғизистон кенгашга аввал икки марта — 2009-2012 ва 2016-2018-йиллари аъзо бўлган.