Жогорку Кенеш парламентнинг янги раисини бугундан қолмай сайлаши мумкин

179

Жогорку Кенеш янги спикерни бугундан қолмай тасдиқлашни таклиф қилди. Ташаббусни парламент мажлисида депутат Жанар Акаев кўтарди.

Акаевга кўра, халқ вакиллари янги раис тасдиқланмагунча кун тартибидаги йиғилишларни қолдириши керак.

«Бугун, 4-октябрь мана октябр воқеаларига тўлиқ икки йил бўлмоқда. Ўша кунларда [...] ҳурматли Талант Турдумаматович, ўша кунларда, мамлакат нотинч бўлган пайтда, чиндан ҳам оғир масъулиятни ўз зиммасига олган. Бир қолипга солиб мана Конституцияни ўзгартириш бўйича ташаббус кўтариб, ўша ерда Талант Турдумаматович катта меҳнати сингди. Энди мана, депутатлар, биз ҳеч қандай Талант Турдумаматовичга ҳеч қандай ишончсизлик билдирмадик, уни қўллаб-қувватладик, яқиндан ҳамкорлик қилдик. [...] Фракциялар маслаҳатлашиб, бугунги кун тартибига биз кечиктирмасдан янги раисни тасдиқлаш таклифини киритаман», — деди Акаев.

Акаевнинг таклифини овоз беришда 67 депутат қўллаб-қувватлади.

Вице-спикер Улан Примов фракцияларга  номзодларини таништиришни таклиф қилиб, 14:00 гача танаффус эълон қилди.

«Номзодлар бўйича  комиссиясига таклифларингизни киритинг, ишни бошлашсин», —деди у.

Бугун, 5 октябрь куни Жогорку Кенеш спикери Талант Мамитов ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди.

Мамитов парламент раислигига 2020-йил 4-ноябрда Канат Исаев истеъфога чиққанидан сўнг сайланган эди.

2021-йилда Мамитов парламентнинг янги чақирилишига сайловларда иштирок этиш учун истеъфога чиқди ва спикерликка қайта 2021-йил декабрида қайтди.