Президент Садир Жапаров Американинг New York Times газетасига интервью бериб, Россияда сафарбарлик эълон қилиниши сабабли Қирғизистонга қочиб келган Россия фуқаролари ватанига экстрадиция қилинишдан қўрқмасалар бўлади деб айтди.
Интервьюда Жапаров бу Қирғизистон учун «янги ҳодиса» эканини тан олиб, Россия фуқаролари «бу ерга бемалол келиб ишлашлари мумкинлигини» қўшимча қилди.
Президент мамлакатга сафарбарликдан қочиб қанча россиялик келгани ҳақида маълумот йўқлигини таъкидлади. Жапаров квартираларнинг ижара ҳақи қимматлаб, кўпроқ тўлашга тайёр бўлган россияликлар учун квартиралардан собиқ фуқароларни чиқариб юбориш ҳолатлари кузатилгани қайд этилганига қарамай Россия фуқароларининг келиши Қирғизистонга фақат ёрдам беради деб ҳисоблайди.
«Биз ҳеч қандай зарар кўрмадик, фақат фойда кўряпмиз», — деди президент.
Россияда сафарбарлик эълон қилингани ҳақидаги илк хабар тарқала бошлагач, бир ҳафта ичида Бишкекдаги квартираларнинг ижараси қимматлаб кетди. Бу урушдан яшириниш учун Россиядан чиқиб кетаётган эркакларнинг Бишкекка оммавий оқими билан боғлиқ.
Масалан, нархлар шаҳар марказидаги хонадонларга нисбатан одатда анча арзон бўлган Жал кичик туманида бир хонали квартиранинг ижараси ойига 40 минг сомга чиқди. Унда квартира эълон қилинганидан кейин 5-6 соат ичида ижарага берилган.