Кўпкари бўйича Қирғизистоннинг терма жамоаси Жаҳон кўчманчилар ўйинларида энг кучли жамоа бўлди

271

Қирғизистоннинг кўпкари-кўкбўри терма жамоаси Туркиянинг Изник шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг финал босқичида ғолиб чиқди. Бу ҳақда Кўпкари федерациясининг Инстаграмдаги расмий саҳифасида билдирилган.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от sport.gov.kg (@sport.gov.kg)

Финалда Қирғизистон терма жамоаси қозоғистонлик ўйинчиларни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Аммо Кўкпар турнирида Қозоғистон терма жамоасига 3:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Аввалроқ Қирғизистон терма жамоаси кўпкарида  Туркия терма жамоасини 7:6, кўкпарда эса 9:3 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиққанди.

Жаҳон кўчманчилар ўйинларида кўпкари ва кўкпар бўйича мусобақалари алоҳида ўтказилади.

Тўртинчи Жаҳон кўчманчилар ўйинлари якунланди. Бу сафарги ўйинлар Туркияда 29 сентябрдан 2 октябргача бўлиб ўтди. Унда 102 давлатдан уч мингдан ортиқ спортчи иштирок этди. Мусобақада Қирғизистондан 148 нафар спортчи иштирок этди.