Бишкек: Қудайберген бозорида қор қоплонининг териси билан бош суягини олиб кетаётган шахс қўлга олинди

279

Бишкек шаҳридаги «Қудайберген» бозори яқинида Қизил китобга кирган қор қоплонининг териси ва бош суягини олиб кетаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Сурат: Бишкек шаҳар ИИБ.

Бу бўйича милиция «Ҳайвонларни ва ўсимликларни йўқ қилиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.

«Тергов вақтида аниқланишича,  44 ёшдаги гумонланувчи қор қоплонини Талас вилоятидаги тоғда отган. Иш материаллари Талас вилояти ИИБга топширилди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Қирғизистонда қор қоплонларини овлаш тақиқланган – уларни отиш учун лицензия сотилмайди.

Қор қоплони Қирғизистоннинг «Қизил китоби»га ноёб ҳайвон тури сифатида киритилган ва уни отганларга 1,5 миллион сомгача жарима солини. Экологларнинг маълумотларига кўра, дунёда 3,5 мингга яқин қор қоплонлари мавжуд бўлиб, уларнинг 500 га яқини Қирғизистонда.

Қор қоплони 1997 йилда Қизил китобга «йўқолиб кетиш хавфи остида турган тур» сифатида киритилган.