Бир кадр билан: Қирғизистонлик альпинистоар Ҳималайдаги Манаслу чўққисига чиқишди

137

Қирғизистонлик альпинистлар 1-октябрда биринчи марта Ҳимолайдаги денгиз сатҳидан 8156 метр баландликдаги Манаслу чўққисига чиқишди. Бу ҳақда экстремал экспедиция бўйича иш олиб бораётган Seven Summit Treks компанияси бидирди.

«Бугун эрталаб соат 8:00да Қирғизистондан келган илк жамоа чўққига чиқди. Экспедициянинг барча аъзоларини ва чақирилган иштирокчиларни табриклайман», — деб айтилади маълумотда

Жорий йилнинг 18-апрелида қирғизистонлик альпинистлар илк марта Ҳимолай тоғларига экспедиция уюштиришни кўзлашаётганини билдиришган.

Альпинизм ва чўққига чиқиш федерациясининг президенти Эдуард Кубатов Непал ҳукумати альпинистларнинг бу ташаббусини мақуллаганини айтган.

Экспедиция таркибига беш нафар альпинист кирди: Эдуард Кубатов, Андрей Эрохин, Асел Байбагишева, Илим Карипбеков ва Азизбек Оморкулов. Сергей Селиверстов жамоа сардори, Қодиракун Нурмаматов эса «Манаслу 2022» лойиҳаси раҳбари бўлди.