Ички ишлар вазирлиги тарафидан «пора олишда» гумонланиб қўлга олинган таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, вазир суд тарафидан эҳтиёт чораси аниқлангунга қадар вақтинча сақлаш жойида бўлади. Аммо, унинг эҳтиёт чораси қачон кўрилиши номаълум, милициядан «яқин кунларда аниқланади» деб айтишди.
«Пора олиш факти ҳар томонлама, пухта ва адолатли текширилиб, барча вазиятлар тасдиқланмоқда», — деб таъкидлашди ИИВдан.
Вазирнинг қўлга олиниши ва депутатларнинг норозилиги
28-сентябрда ИИВ Алмазбек Бейшеналиевни хорижий талабаларни мамлакатдаги олий ўқув юртларга қабул қилишда «ўта йирик миқдорда пора олган» деган гумон билан қўлга олган. Гап 110 минг доллар миқдоридаги пул ҳақида экани айтилмоқда.
Жогорку Кенешнинг айрим депутатлари эса таълим вазирининг ушланишидан норози бўлишди. Депутат Эмил Токтошев таълим вазири пора олганидан шубҳа қилинишини билдирди.
«Биз Алмаз Бейшеналиевни билимли, тартибли одам қатори баҳолаб шу ердан сайлагандик. [...] Реформа қиламан деган одам бундай йўл тумаслиги керак эди. Шундай бўлганда ҳам иш синчковлик билан тергов қилинсин. Прокуратура назоратига олсин», — деди депутат.
Депутат Жанар Акаев эса Бейшеналиевнинг қўлга олингани ўқитувчиларни хафа қилганини билдирди. Шунингдек, депутат вазирлар маҳкамасидан амалдорларни қўлга олишда шоу қилмасликни илтимос қилди.
Акаев бундай қамашлар сабаб мамлакатда ҳеч ким давлат хизматида ишлагиси келмай қолганини айтади.