24-сентябрда Германиянинг Колн, Франкфурт шаҳрида ва Чехиянинг Прага шаҳрида яшаган қирғизистонликлар тинчлик митингига чиқишди. Улар Баткендаги чегара жанжали ва унинг оқибатларига тожик ҳукуматини айблашди.
Кол шаҳрига Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия ҳудудида яшаган қирғизистонликлар бориб, акцияга чиқишган. Уни «Мурас» маданий жамоатчилик уюшмаси ташкил қилиб, унга 30 нафардан ортиқ қирғизистонлик иштирок этган.
Айни давлатнинг Франкфурт шаҳрида ҳам 100дан ортиқ қирғизистонлик Баткендаги фожеали воқеага тожик ҳукуматини айблаб, тинчликка чақирган юришга чиққан.
Акцияга чиққанлар Қирғизистонга тинчлик исташини таъкидлаб, ҳалок бўлганларнинг хотираси абадий эканини айтишди.
Шу каби акция Чехиянинг Прага шаҳрида ҳам ўтиб, унга 30дан ортиқ қирғизистонлик қатнашди.
Улар «Биз тинчлик учун», «Рахмон тўхта», «Агрессияни тўхтат», «Баткен — бу Қирғизистон» деган ва бошқа кўплаган широрларни илгари суришди. Шунингдек «Урушга йўл йўқ!», «Баткен, биз сен билан!» деган плакатларни кўтариб туришди.
Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашув
Қирғиз-тожик чегарасидаги навбатдаги қуролли тўқнашув жорий йилнинг 14-17-сентябрида қайд этилган. Чегарасидаги қуролли жанжалда 62 қирғизистонлик ҳалок бўлганини хабар қилган.
Маълумотга кўра, қуролли учрашувда жабрланган 198 фуқаро тиббий муассасаларга мурожаат қилган. Уларнинг ичидан 61 кишига амбулатор ёрдам кўрсатилган.
Отишув бўлган ҳудудлардан 140 мингга яқин киши уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган.
Бир қанча қирғиз қишлоқларида юзлаган уй-жой, инфраструктура объектлари вайрон қилинган.
Қирғиз ҳукумати воқеани агрессия ва Тожикистон томон уюштирган ҳарбий ҳужум деб атаган.
Тожикистон томон ҳам воеани агрессия деб атаб, жанжалнинг жиддийлашишига Қирғизистонни айбламоқда. Тожикистон ТИВининг расмий маълумотига кўра, тўқнашув вақтида 41 тожик фуқароси ҳалок бўлиб, 20дан ортиқ киши жабрланган.
Қирғизистон билан Тожикистоннинг ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 972 км, унинг фақатгина 600 километрдан ошиғи келишилган.
Садир Жапаров 20-сентябрда БМТнинг Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида Қирғизистонда «тожик тарафнинг ўтган йилларда ва кечаги қилган ҳуқуққа қарши биринчилардан бўлиб ҳужум қилган ҳаракатларининг ҳужжатлаштирилган далиллари бор» деб билдирган.