Бишкекда савдо марказининг олдида турмуш ўртоғини калтаклаган киши қўлга олинди

228
Гумонланувчи

Бишкекда савдо марказининг олдида аёлни калтаклаган киши қўлга олинди. Бу ҳақда Ленинг туман ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, 21-сентябрда соат тахминан 17:00да милицияга Фучик кўчасидаги савдо марказининг олдида бир киши аёлини калтаклаётгани бўйича маълумот тушган.

Милиция воқеа жойига бориб, гуомнланувчи аввал аёл билан тортишиб кетиб, кейин унинг танасига жароҳатлар етказганини аниқлаган.

Мазкур факт бўйича милиция «Безорилик» моддаси билан жиноят ишини қўзғади. Шахс вақтинча сақлаш жойига киргизилди.

Қирғизистондаги аёлларга нисбатан зўравонлик

ИИВнинг маълумотига кўра, ўтган йили мамлакатда 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти қайд этилган. Бу 2020-йилга нисбатан 12%га кўп.

Зўравонликдан кўпинча аёллар жабрланади. Уларнинг кўпчилиги милицияга ариза билан мурожаат қилмагани сабаб қайд этилмай, ҳисобга олинмай қолади. Бу оилавий зўравонликнинг кўлами расмий статистикадан бир қанча катта эканидан хабар беради.

Тажовузкорни қонун доирасида жазолаш жуда мураккаб — аксарият жиноят ишлари жарима тўлаш ёки жамоатчилик ишларига жалб қилиш билан чекланади. Шу сабабдан суд жавобига тортилмаслигини билган тажовузчи аёлни ўлдириб ҳам қўйиши мумкин.