Россия Давлат думаси Жиноят кодексига «мобилизация», «ҳарбий ҳолат», «ҳарбий давр» тушунчаларини киритди. Ана шундай тузатишлар киритилган қонун лойиҳасини давлат думаси 20-сентябрь куни қабул қилди.
Россиянинг икки фуқароси «Клооп»га уларнинг яқинлари учун чақирув қоғозлари кела бошлаганини маълум қилди. Россия фуқаролигини олган қирғизистонликлар тез орада Украина билан уруш хандақларида бўлиши мумкинлигини билдиради. Улар бундан қутула оладими? Мақолани ўқинг.
Қонун лойиҳаси тезда биринчи, иккинчи, учинчи ва якуний ўқишдан ўтганини Meduza билдирди. Россиялик ҳуқуқ фаоли, «Агора» халқаро гуруҳи раҳбари Павел Чиков лойиҳани ўрганиб чиқиб, россияликларнинг ҳарбий машғулотларда иштирок этиши мажбурий бўлишини, рад этиш эса «рухсатсиз лавозимни тарк этишга» тенг бўлишини айтди. Бундан бош тортганлар эса «ҳарбий ҳолат» шарти билан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳуқуқ ҳимоячиси қуролли тўқнашув вақтида қўмондоннинг буйруғига бўйсунмаслик жанговар ҳаракатларда қатнашишдан бош тортиш билан баробар эканлигини, икки йилдан уч йилгача қамоқ жазосига олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Сафарбарлик ва ҳарбий ҳолат даврида ўзбошимчалик билан ҳарбий қисмни тарк этиш, аввалгидек беш йилгача эмас, балки етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўз ихтиёри билан таслим бўлган россияликлар давлатга хиёнат белгилари бўлмаса, 3 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Шунингдек, Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларда талончилик учун 15 йил қамоқ жазоси таклиф қилинган.
«Жиноятни оғирлаштирадиган ҳолатлар рўйхатига “сафарбарлик даврида ёки ҳарбий мақомда, уруш даврида содир этилган” жиноятлар киради», - деб таъкидлади Чиков.
Энди қонун сенаторлар томонидан маъқулланиши, кейин эса Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан имзоланиши керак. Бироқ икки нафар россияликнинг «Клооп» мухбирига ҳудудларда Россия фуқаролигини олган ҳарбий хизматни ўташи шарт бўлган фуқаролар йиғилиш жойига келишни талаби ва келмаган тақдирда жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирувчи чақирув қоғозлари кела бошлаганини билдиришди.
Шу пайтгача журналистлар фақат «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси орқали Россия қамоқхоналаридаги маҳкумларни ёллашга уриниш ҳақида айтиб келишган
Оммавий сафарбарликнинг бошланиши Россия қўшинлари томонидан босиб олинган Украина ҳудудларини Россия таркибига қўшиш бўйича референдум билан боғлиқ бўлиши мумкин. Сўнгги пайтларда кескин баёнотлар билан чиқаётган Россиянинг собиқ бош вазири Дмитрий Медведев бу референдумлар «мамлакат тараққиёти йўналишини» ўзгартиради, деб ҳисоблайди.
Россия таркибида ДЭР билан ЛЭР каби квазидавлат тузилмаларининг эълон қилиниши расмийларга ўз ҳудудларини ҳарбий йўл билан қайтариб олишга уринаётган Украина «Россияга ҳужум қилди» деб расман эълон қилиш имконини беради деб билдиради «Петербургская политика» жамғармаси раҳбари Михаил Виноградов. Бу оммавий сафарбарлик учун баҳона бўлади деб ҳисоблайди у.
Ҳукуматга яқин Россиянинг телеграм каналлари хабар беришича, бугун кечқурун Путин ва Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу россияликларга мурожаат қилади. Бу референдум билан боғлиқ мурожаат бўлиши аниқланди.
Бу ҳолат Россиядаги қирғизистонликларга қандай таъсир қилади?
Ҳар йили Россия фуқаролигини оладиган ўн минглаб қирғизистонликлар учун бу Украина билан бўлган уруш хандақларига тез тушиш демакдир. Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2022-йилнинг биринчи олти ойида 10,6 минг қирғизистонлик Россия фуқаролигини олган.
2021 йилнинг шу даврида Россия фуқаролигини 8,4 минг қирғизистонлик олган. Сўнгги йилларда фуқароликни бериш суръати ошиб бормоқда: 2018 йилнинг биринчи ярмида фуқароликни олганлар сони 4,4 минг кишини ташкил этди.
Адвокат Бексултон Осмоновга кўра, Россия жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлар Россия фуқаролигини олган қирғизистонликларга бевосита таъсир қилади.
Осмонов агар қирғизистонлик Россия фуқаролигини олган, лекин Қирғизистон паспортига эга бўлиб, сафарбарликка қатнашишни истамаса, у ҳолда тезроқ Қирғизистонга қайтиши кераклигини таъкидлайди. Чунки Россияда ҳарбий ҳаракатлардан қочганларга нисбатан жиноий иш очилиши мумкин. Бундай вазиятда Қирғизистон ўз фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиши ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари талабига биноан уларни бермаслиги керак. Бу ҳолатда қирғизистонликлар Россия фуқаролигидан маҳрум қилинади.
«Ҳозирги шароитда ниманидир кафолатлашнинг иложи йўқ – қандайдир бир ён бериш орқали Россияга одамни бериб қўйиши мумкин. Лекин, албатта, бу менинг тахминим. Бироқ Қирғизистон Конституциясига кўра, фуқароларимизни бошқа давлатга ўтказиш тақиқланган», — дея қўшимча қилди у.
Адвокат Фотима Якупбаева Россия фуқаролигини олган қирғизистонликлар энди «қийин» қарор қабул қилишларига тўғри келади деган фикрини билдирди.
Унга кўра, Россия Федерацияси қонунларига кўра, Россия фуқароси воз кечиши ёки уни ўзгартириши мумкин эмас. «Бироқ Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлар жанговар ҳаракатларда иштирок этмаганлик учун жазо сифатида фуқароликдан маҳрум қилишни назарда тутиши мумкин», - дейди Якупбаева. Шундай қилиб, икки фуқаролиги бўлган шахсга нисбатан айблов ҳукми уни Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш учун расмий асос бўлиши мумкин.
Қирғизистон Республикасининг «Фуқаролик тўғрисида»ги қонунининг 23-моддасига кўра, агар Қирғизистон фуқароси чет давлат ҳудудида қуролли тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этса, бу фуқароликни йўқотиш учун асос бўлиши мумкин. Бу танловни қийинлаштиради.