Next TVнинг директори Дуйшенбиев 5 йилга судланиб, пробация билан суд залидан озод этилди

266

Next TV телеканали директори Таалайбек Дуйшенбиев «миллатлараро низони қўзғаш» бўйича айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бундай қарорни 21-сентябрда Бишкекнинг Биринчи май туман суди чиқарди.

Маълумотга кўра, шу билан бирга суд телеканал директорига уч йиллик пробация назоратини қўйиб, уни суд залидан озод этди.

Дуйшенбиев ўзига қўзғалган жиноят ишини «сиёсий буюртма» деб ҳисоблайди. У журналистларнинг саволларига жавоб бераётиб, оиласи билан бирга вақт ўтказганидан кейин Next TV телеканалида ишлаш нияти борлигини билдирди.

«Кичкина қизим ўтирибди. Аввалдан онаси “судга келмай қўяверсин” деган. Ундан кўра кўниксин. Ҳозир бари бир ёшлар интернетдан кўради, ўқийди. Ўқиб олиб стресс бўлмасин деб етти ойдан буён келмоқда. Бундан ташқари, барча ОАВларга ва фуқаровий жамият вакилларига миннатдорчилик билдираман! Ҳар доим бир-бирларингизни қўллаб-қувватланг. Агар ноқонуний қамалаётган бўлса четда турмасдан ҳаммамиз қўллаб-қувватлайлик», — деди у.

Жорий йилнинг 5-сентябрида Биринчи май туман судида Дуйшенбиевнинг иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтган. Унда  давлат айбловчилари Дуйшенбиевни 7 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўрашган.

Унда прокурор айбланувчининг айби жиноий ишининг материаллари, экспертиза хулосалари ва экспертлар кўрсатмалари билан далилланди деб билдирган.

Дуйшенбиевга қўзғалган жиноят иши

Next TV телеканалининг директори МХДҚ ходимлари томонидан  3-мартда қўлга олинган. Тергов версиясига ўкра, Next TV ижтимоий тармоқлар орқали «Украина ҳудудидаги махсус операцияда Қирғизистон Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатиши бўйича шартномага эришилди деган ёлғон маълумот тарқатган».

Сўз «Қозоғистоннинг миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ бошлиғи А. Мусаев Қирғизистон билан Тожикистон яширин турда Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдиришди деди» деган мақоласи ҳақида бормоқда.

Мақола телеканалнинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларига эълон қилинган. Лекин журналистлар ахборот манбаи сифатида Қозоғистон махсус хизматининг собиқ раҳбари ёзганларига таянган

26-июлда Олий суд  Next TV’ мақолаларини «экстремистик» деб топгани аниқ бўлган. Дуйшенбиевга нисбатан «Ҳудудлараро низони қўзғаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.