Қирғизистоннинг биринчи бизнес-омбудсмани Робин Орд-Смит 20-сентябрь куни эрта билан вафот этди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман институтининг сайтида хабар қилинди.
Робин Орд-Смит бизнес-омбудсменлик хизматида 2019-йилдан бери ишлаган. 2015-йилдан бошлаб 2018-йилгача Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчиси бўлган.
«Робин Орд-Смит бизнеснинг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда Қирғизистоннинг Буюк Британия ва бошқа давлатларлар билан икки томонлама алоқаларини ривожлантиришга катта хисса қўшди. У тадбиркорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича мустақил институтнинг миссиясига қаттиқ ишониб, Қирғизистоннинг келажагига, иқтисодий фаровонлигига унинг табиатидан илҳомланган. Қирғизистон унинг иккинчи ватани бўлиб қолган», — деб хотирлашди ҳамкасблари Робин Орд-Смитти.
Таҳририят марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.