Депутат Акаев: Тожикистон Қирғизистонга кўрсатган тажовузи учун Халқаро судда жавоб бериши керак

207

Жогорку Кенеш депутати Жанар Акаев Тожикистон ҳукумати Қирғизистонда содир этилган тажовуз учун Халқаро жиноий судда жавоб бериши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда халқ вакили парламентнинг 21-сентябрдаги йиғилишида айтиб ўтди.

Акаевнинг президент Садир Жапаров ҳам 20 сентябрь куни БМТ минбарида Тожикистон томонидан Қирғизистоннинг тинч халқига тажовуз бўлди деб айтганини эслатди. Халқ вакили шунингдек баёнотни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам тайёрлаганини қайд этди.

«Ҳар йили ўнлаб одамларимиз нобуд бўлмаслиги учун биз улар (Тожикистон)ни яна шундай ҳужум қилишига йўл қўймаслик чораларини кўришимиз керак. Гуманитар ёрдам, қон топшириш ва буларнинг барчаси яхши, лекин биз каттароқ ишларни қилишимиз керак. Халқаро жиноий суд мавжуд, уни Рим статути дейишади. Унга Тожикистон аъзо, Қирғизистон эса бугунгача аъзо эмас. У ерда аниқ ёзилган – агар ҳарбий, тажовузкор жиноят содир этса, Халқаро суд олдида жавоб бериши керак деб», — деди халқ вакили.

Қуролли жанжал

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида 14-сентябрда бошланган қуролли тўқнашув 16-сентябрда авж олган. Қирғизистон Чегара хизмати 18-сентябрь кечга яқин  чегарадаги вазият барқарорлашиши ҳақида хабар берди. 20 сентябрь куни маҳкама  чегарадаги вазият нисбатан барқарор эканини айтган.

Қирғизистон расмийлари воқеани тажовуз ва тожик томони уюштирган ҳарбий ҳужум деб атади. Тожикистон томони ҳам воқеани агрессия деб атайди ва Қирғизистонни можарони кескинлаштиришда айбламоқда.

Боткендаги Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда камида 59 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган, 198 киши жароҳатланган.

Тожикистон ТИВнинг дастлабки маълумотларига кўра, можарода 41 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Қирғизистон билан Тожикистоннинг ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 972 км, унинг фақатгина 600 километри бўйича келишилган.

Садир Жапаров 20-сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида сўзлаган нутқида Тожикистон томони «илгари эришилган барча келишувларга қарамай, чегаравий ва фуқаролик объектларига ҳужум қилганини» таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, юқоридаги ҳаракатлар натижасида 140 мингга яқин қирғизистонлик ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганини ҳам қўшимча қилди.