15-сентябрь куни эрталаб соат 5:00да грек-рим кураши бўйича миллий терма жамоа Сербиядан Бишкекка учиб келди. Спортчиларнинг яқинлари, мутасадди раҳбарлар тантанали маросим билан кутиб олди.
Белградда ўтган чемпионатдан олтин медаль соҳиблари Акжол Махмудов билан Жоламан Шаршенбеков, бронза медали соҳиблари Амантур Исмаилов, бош мураббий Азат Эркимбаев ва бош мураббий Улукбек Карачолоковлар ҳам бирга келишди.
Спортчиларни ота-оналар, яқинлар, мухлислар гулдасталар билан халқаро «Манас» аэропортида кутиб олди.
Махсус ташкил этилган маросимда Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов, Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жаманкуловлар спортчиларни табриклади.
«Қирғиз курашида янги саҳифалар очилди, янги тарих яратилди. Ўша тарих учун, ўша умидлар учун, ўша қувонч, шодлик учун қаҳрамонларимизга чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз», — дея йиғилишни очиб берди Жаманкулов.
Байсалов эса президентнинг спортчиларга юборилган табригини ўқиб берди.
«Президентимиз Садир Жапаров сизни самимий қутлаб, қирғиз диёрингизга ғалаба билан қайтганингиз билан табриклайди. Албатта, биз сизни тез орада танталали равишда мукофотлаймиз», — деди у.
Эркаклар ўртасидаги кураш бўйича жаҳон чемпионатида Акжол Махмудов билан Жоламан Шаршенбеков чемпион бўлди. Амантур Исмоилов эса бронза медалини қўлга киритди.
Айсулуу Тинибекова аёллар кураши бўйича 62 килограмм вазн тоифасида иштирок этиб, бронза медалини қўлга кирита олмади.
Кураш бўйича жаҳон чемпионати Сербия пойтахти Белград шаҳрида 10-сентябрь куни бошланди. Чемпионат 18 сентябрга қадар давом этиб, эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича беллашувлардан иборат бўлади. Курашнинг ҳар бир тури бўйича ўнта вазн тоифасида медаллар ўйналади.
Муаллиф: Рустам Макенов