Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд шаҳрида ўтаётган саммитида Қирғизистон ҳудудидан ўтувчи Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича келишувга қўл қўйилди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизматидан хабар қилишди.
Уч томонлама битимга Ўзбекистон томонидан Транспорт вазирлиги, Қирғизистон томонидан Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги, Хитой томонидан эса Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси вакиллари имзо чекишган.
«Мазкур ҳужжат билан Қирғизистон Республикаси ҳудудидаги темир йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича барча ишларни 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида якунлаш белгиланган», — деб айтилади билдирувда.
Темир йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини (ТИА) Хитой темир йўл корпорациясининг Биринчи лойиҳалаштириш-тадқиқот институти олиб боради. ТИА бўйича барча ишларни якунлаш муддати (баҳолаш юргизиш муддатини қўшганда) — 2023-йилнинг 1-июнида кеч эмас.
Томонлар ТИАни молиялаш бўйича келишув тузишни режалаштиришмоқда.
«"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўлининг қурилиши Қирғизистоннинг транспорт тармоғидаги муҳим лойиҳа бўлиб ҳисобланади. [...] Лойиҳа транзит юк ташишининг халқаро бозорида рақобатчиликка дош беришни масофанинг ва юк етказиш вақтини қисқартириш орқали ортирилади», — деб таъкидлашди президентнинг администрациясидан.
Матбуот хизматидан янги темир йўл Евросиёнинг континентал кўпригининг жанубий бутоғи бўлиб, Шимолий-Шарқ, Ғарбий Осиё, Яқин Шарқ мамлакатларига йўл очишини қўшимча қилишди.
Қирғиз ҳукумати лойиҳани амалга ошириш Қирғизистон итисодининг ривожланишига умумий ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ижобий таъсир кўрсатади ва аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни кенгайтиришга, транспорт инфраструктурани ривожлантиришга ҳамда ўстиришга таъсир кўрсатади деган умидда.
Шарқ билан ғарбни боғловчи йўл
Хитойдан Қирғизистонга, ундан нари Ўзбекистон, Эрон, Туркия орқали ўтиб, Европага чиқувчи темир йўлини қуриш бўйича сўзлашувлар олиб борилаётганига деярлик 20 йил бўлди.
Бу йўл Қирғизистонга деярлик бутун Осиёни — Хитой этагидан бошлаб Форс кўрфазигача боғловчи континентал кўприкнинг бир қисми бўлишга имконият беради.
Магистралдан йилига 7 млн тоннадан 13 млн тоннагача юк ташишга ташишга бўлади деб кутилмоқда. Қирғизистоннинг ҳисоби бўйича уларнинг 80%и транзит, қолгани — Қирғизистоннинг ўз савдо-сотиғи бўлади. Аввал, Қирғизистон транзитнинг ўзиданоқ ҳар йили 200 миллион доллар даромад олиши айтилиб юрган.
Лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати 5 млрд долларга баҳоланмоқда.
Май ойида Садир Жапаров темир йўлнинг қурилиши 2023-йили бошланишини айтган. Августда Қирғизистонга Хитойнинг лойиҳа институтидан 80 мутахассис келган. Улар Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлининг ТИАсини ишлаб чиқиши айтилган.