Боткенга борсангиз томоша қилиши керак бўлган қизиқарли  ТОП-8 жой

300

Боткен мамлакатдаги деярлик энг кичик вилоят. Тожикистон билан чегарадош ушбу ҳудуд номини эшитганда дастлаб тез-тез содир бўладиган чегара можаролари ҳаёлга келади.

Ушбу мақолада биз ўрикзор Боткенни кўриш керак бўлган қизиқарли жойлари ҳақида айтиб берамиз.

Айгул гули

Сурат: Зафер Динчер

Мазкур вилоят рамзига айланган гул ўсган Айгул  тош шаҳардан 17 километр узоқликда жойлашган. Унинг гуллаш даври апрель ойининг ўрталарида бошланади, икки ҳафта давом этади. Бу даврда  боришингиз мумкин.

Бу даврда Айгулни томоша қилишга кунига 500 га яқин зиёратчи келади. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, унинг уруғи етти йил ичида пишиб, кейин гуллари очилади. Қўнғироқлар сони гулнинг ёшини кўрсатади. Айгул  Қизил китобга киритилган.

Гулни Қора-Булоқ қишлоғи мактаб ўқувчилари кўнгилли равишда гулни қўриқлашди. Дунёда кам учрайдиган айгулнинг узилган ҳар бир шохига 300 сомдан жарима солинади.

Тўрт-Гул сув омбори

Сурат: Kloop

Сув омборининг ҳажми 90 миллион куб метрни ташкил қилади, узунлиги эса 5 км. Мазкур сув омбори Боткен тумани ва Боткен шаҳридаги 11 минг гектардан ортиқ экин майдонларини суғориш суви билан таъминлайди. Тўрт-Гул нафақат Боткен вилояти, балки бутун республика учун стратегик аҳамиятга эга.

Сари-Тоғ

Сурат интернетдан олинди

Бу ўзига хос тоғ Боткен туманининг Самаркандек қишлоғида жойлашган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, бу ерда илгари Сармат денгизи бўлган. Кейинчалик у қуриб қолди. Бу ерда сиз қадимги денгиз чиғаноқларини, 485 миллион йил олдин ўсган ўсимликлар қолдиқларини кўришингиз мумкин.

Бундан ташқари, тоғ ранг-баранг гулларга тўла, оқ тошлар ва мовий осмон уйғунлашиб, айниқса ажойиб манзара яратади. У ерга йўлларни яхши биладиган ҳайдовчи билан бориш тавсия этилади.

Жилуу суу

Сурат «Салам Медиа» репортажидан скриншот олинди

Жилуу суу  Боткен вилояти Зардали қишлоғида жойлашган. Тоғнинг ўртасидан оқаётган сув, номидан кўриниб турибдики, илиқ бўлиб, соғлиққа фойдали экани айтилади.  Бу сувга одам зўрға сиғадиган тоғ ёнбағридаги қоя бўйлаб сўқмоқ орқалигина бориш мумкин. Қолаверса, айтилган жойда тоғ ёнбағиридаги дарё  оқиб, ўзига хос манзара яратади.

Муз Булак

Муз Булоқдаги ҳайкаллардан бири. Сурат  «Азаттык» репортажидан скриншот тайёрланди

Ушбу қўриқхона вилоятнинг Қора булоқ қишлоғида  ҳайкалтарош ва ёзувчи Мурзапар Усон томонидан бундан 20 йил аввал қурилган. Ҳайкалтарош кимсасиз тиканзорни безатиб, шифобахш булоқларнинг кўзларини тозалади. Шунингдек, у турли ҳайкаллар ясаган. Бу ерга маҳаллий аҳоли бориб, ўз истакларини бажариш учун сиғинишади.

Ай-кол

Сурат интернетдан олинди

Боткен вилояти Саркент миллий табиат боғи ҳудудида 3000 метр баландликдаги кўл. Помир-Олойнинг бир қисми бўлган Туркистон тоғларида жойлашган. Номидан кўриниб турибдики, унинг шакли ойга ўхшайди. Лекин кўл қирғоғига бориб, уни яқиндан кўришнинг иложи йўқ.

Чунки у баланд қоялар  билан ўралган. Кўлнинг гўзаллигини фақат баландликдан кўриш мумкин. Чиройли кўл қишда бутунлай музлайди ва баҳорда эрийди. Кўлга машинада бориш тавсия этилади.

Кан-и-Гут ғори

Сурат: Too.kg

Боткеннинг жанубида жойлашган. Бу вилоятда катта маданий ва тарихий аҳамиятга эга. Дастлаб бу ғорда кумуш кони бўлган, дейишади. Too.kg ахборот манбасига кўра, бу кон 1 500 йилдан бери қазиб олинган ва бугунги кунгача ғорнинг ҳақиқий ҳажми аниқланмаган.

2017 йилда ғорнинг ярми ўрганилган, унинг ҳозирги узунлиги 6 километрни ташкил этади. Ғорда қадимги халқлар қолдирган ёзувлар, кон ишларининг қолдиқлари сақланади.

Каравшин дараси

Cурат: Maral FM

У Боткен ғарбидаги Туркистон тоғ тизмасида жойлашган. Бу ердаги тоғларнинг баландлиги 5 500 метр бўлиб, йўли жуда қийин. Қирғизистонда ва алпинистлар орасида машҳур бўлган «Пирамида» чўққиси ушбу тоғ тизмасида жойлашган. Даранинг табиати, айниқса, гўзал.

                                                                                   Муаллиф: Сезимай Жураева

Мақола «Клооп»нинг онлайн-журналистика мактаби иштирокчилари томонидан тайёрланди. Лойиҳани «Сорос — Қирғизистон» фонди молиялайди.