Бош прокуратура «Қумтўр»нинг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурукни қўлга олди

304

Бош прокуратуранинг Тергов бошқармаси «Буюк кўчманчилар мероси» Миллий холдинги раҳбари ва «Кумтор Голд Компани» ЁАЖнинг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурукни қўлга олди. Бу ҳақда 13-сентабрда назорат органининг матбуот хизмати билдирди.

Қайд этилишича, Болтурук «Қумтор Голд Компани»даги коррупция жиноятлари факти бўйича аввал қўзғатилган жиноят ишлари доирасида» қўлга олинган.

Бош прокуратурадан Болтурук билан бирга таъминот бўйича мутахассис Ж.А.Ф ва молия департаменти директори Т.Р. ҳам қўлга олинганини билдиришди.

Барча ҳибсга олинганлар Бишкек ШИИБнинг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.