Бош прокуратура Қумтўр конини ишлатувчи «Кумтор Голд Компани»нинг ишини текширишнинг натижасида уч жиноят ишини қўзғади. Бу ҳақда 13-сентябрда бош назорат органларининг матбуот хизмати билдирди.
Жиноят ишлари вақтинча ташқи бошқарув киргизилган вақтда акционерлик жамиятини бошқарув органлари учун чекловларнинг бузиш факти бўйича қўзғалган.
«Дастлабки ҳисоблар бўйича, мазкур жамият ходимларининг коррупция схемасининг натижасида давлатга 1 млрд сомга яқин зиён етказгани аниқланган», — деб билдиришди Бош прокуратурадан.
«Қумтўр»ни текшириш
Бош прокуратура «Қумтор»нинг ишини август ойи охирида текшира бошлаган. Текширувда молиявий қоидабузарликлар аниқлангани учун кон бошқаруви ўзгартирилган. 2021-йилнинг май ойида коннинг ташқи бошқарувчиси этиб тайинланган Тенгиз Бўлтурук ва компания молиявий директори Риспек Тўқтўғулов ўз лавозимларидан озод этилган.
2022-йилнинг 25-августда эса вазирлар маҳкамаси конда ташқи бошқарувни олган – у 2021-йилнинг 17-майида жорий этилган эди. «Кумтор Голд Компани»нинг янги раҳбари этиб Алмаз Бариқтабасов, бошқарув раиси этиб эса Болотбек Идирисов тайинланган. Бариқтамабасов бу лавозимга тайинлангунга қадар КГКнинг техник хизмат кўрсатиш бўлимида, Идирисов эса компаниянинг бош менежери лавозимида ишлагани маълум.
«Қумтор»да молиявий қонунбузарликлар аниқланиб, қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 19,2 тонна олтин сотилиши билан боғлиқ шов-шувлар фонида депутатлар ва мухолифат ҳокимиятдан ҳисобот талаб қилган. Бу талабларга жавобан президент Садир Жапаров мазкур масала бўйича комиссия тузиб, унга мухолифат вакилларини ҳам киритишни таклиф қилган.