Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Қирғизистонга республика бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратди. Бу ҳақда Жогорку Кенеш депутати Дастан Бекешев билдирди.
Халқ вакилининг сўзларига кўра, ушбу миқдорнинг 25 млн доллари — кредит. Насия 16 йил муддатга берилди. ОТБ ажратган маблағнинг қолган қисми — грант.
«Вазирлар маҳкамаси мазкур шартнома бўйича барча юкламаларни бажарди. Бундан ташқари, мажбуриятлар фуқароларнинг фаровон турмушини таъминлаш учун барибир ҳам амалга ошириш керак бўлган талаблар эди», — деб ёзди Бекешев.
Халқ вакили шунингдек Қирғизистон Чуй вилояти билан Бишкекдаги тиббиёт муассасалари учун Япониядан 7 млн олганини қўшимча қилди.
Бунгача Бекешев Қирғизистон Жаҳон банкдан 38 йиллик муддатга 50 млн доллар олишни режалаштираётганини билдирган. Ушбу маблағ республика энергетика тармоғини модернизация қилиш учун сарфланишини таъкидланган.