Акжол Махмудов грек-рим кураши бўйича жаҳон чемпиони бўлди

318

Қирғизистонлик полвон Акжол Махмудов кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Жаҳон чемпионати Сербияда бўлиб ўтди.

Махмудов грек-рим кураши бўйича мусобақага 77 кг вазн тоифасида чиқди. У венгриялик спортчи Золтан Леваини 8:0 ҳисобида мағлуб этди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от СПОРТ КЫРГЫЗСТАН 🇰🇬 (@sport.kyrgyzstann)

Акжол Махмудов — катталар орасида Осиёнинг икки маротаба, ёшлар орасида бир карра ғолиби.  Кадетлар орасида Осиёнинг икки маротаба ғолиби бўлган. Шунингдек у кадетлар орасидаги жаҳон мусобқасида чемпион номини олган.

Полвон 2021-йили Токиода ўтган Олимпиада ўйинларида грек-рим кураши бўйича кумуш медални қўлга киритган.

2022-йилнинг  февраль ойида Болгарияда ўтган Dan Kolov – Nikola Petrov мусобқасида учини ўринни эгаллаган. Апрелда Мўғилистонда ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. Августда Ислом ҳамкорлик ўйинларида Қирғизистон термасига яна олтин медаль олиб келган.

Мақола муаллифи Медина Купсулдаева