Қирғизистонлик полвон Акжол Махмудов кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Жаҳон чемпионати Сербияда бўлиб ўтди.
Махмудов грек-рим кураши бўйича мусобақага 77 кг вазн тоифасида чиқди. У венгриялик спортчи Золтан Леваини 8:0 ҳисобида мағлуб этди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Акжол Махмудов — катталар орасида Осиёнинг икки маротаба, ёшлар орасида бир карра ғолиби. Кадетлар орасида Осиёнинг икки маротаба ғолиби бўлган. Шунингдек у кадетлар орасидаги жаҳон мусобқасида чемпион номини олган.
Полвон 2021-йили Токиода ўтган Олимпиада ўйинларида грек-рим кураши бўйича кумуш медални қўлга киритган.
2022-йилнинг февраль ойида Болгарияда ўтган Dan Kolov – Nikola Petrov мусобқасида учини ўринни эгаллаган. Апрелда Мўғилистонда ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. Августда Ислом ҳамкорлик ўйинларида Қирғизистон термасига яна олтин медаль олиб келган.
Мақола муаллифи Медина Купсулдаева