Вазирлар маҳкамаси жорий йилнинг 1-октябридан бошлаб пенсия миқдорини ортириш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда президент Садир Жапаров ўзининг фейсбукдаги саҳифасида билдирди.
Унинг айтишича, пенсияни кўпайтириш учун республика бюджетидан 90 миллион сом бўлинади. Унга кўра, пенсионерлар олаётган пулнинг устига 1700 сомдан 3400 сомгача қўшилади.
Аммо презилент пенсия учун қўшилган пул у қадар ҳам кўп эмаслигини айтди.
«Бугунги кунда мамлакат бўйича жами 735 минг нафарга яқин пенсионер бор. Уларга пенсия тўловлари учун йилига 70 миллиард сом сарфланади. Энди бу мақсадга биз ҳар йили республиканинг бюджетидан 90 миллиард сом бўламиз. Бироқ бугунги бюджетнинг имкониятларига кўра фуқароларимизнинг яшаш шароитини яхшилаш учун барини қилмоқдамиз. Давлатнинг ижтимоий сиёсати бундан кейин ҳам қирғизистонликларнинг турмуш сифатини ва фаровонлигини оширишга йўналтирилган», — деди ал.
Нафақанинг миқдори ўтган йилнинг 1-октябрида ҳам кўтарилган. Ўшанда 4 785 сомдан ошмаган пенсиялар учун 200 сом, 4 785 сомдан юқори пенсия олганларга 500 сом қўшилган. Пенсияни кўпайтириш учун республика бюджетидан 154 миллион 300 минг сом бўлинган.
Социал фонднинг маълумотига кўра, жорий йилнинг 1-январига кўра Қирғизистонда 714 минг 589 пенсионер рўйхатга олинган.
Статистика қўмитаси 2021-йиои мамлакатдаги ўртача ойлик маоши 19 минг 586 сомни ташкил қилишини, пенсиянинг ўртача миқдори эса 6 248 сом эканини билдирган.