Бош прокурор Қурманқул Зулушевнинг айтишича, 9 сентабрда Ўшдаги меҳмонхоналардан бирининг ёнида икки милиция ходими муштлашган.
Унинг айтишича, муштлашув бир соатдан ортиқ давом этганига қарамай, бу вақт давомида ИИВнинг тезкор гуруҳи воқеа жойига етиб бормаган.
Милиция етиб келгандан кейин эса жанжал иштирокчилари дарҳол қўйиб юборилган, дея таъкидлайди Зулушев.
«Милиция ходимлари, сиз кўча йигитларига айланибсиз», деди бош прокурор.
Шунингдек, у ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан «қатъий чоралар» кўрилишини қўшимча қилди.
Айни пайтда Ўш шаҳар ИИБ «Клооп»га, мазкур факт юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.