Қирғизистонда педофилларни кимёвий кастрация қилиш таклиф қилинди

241

Парламент депутати Улан Бакасов педофилларни кимёвий кастрация йўли билан жазолашга йўл берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. 8-сентябрда ҳужжат жамоат муҳокамасига чиқарилди.

Кимёвий кастрация — жарроҳлик йўли билан репродуктив органни олиб ташлаш. Бундан операциялар жазони ижро қилиш тизимидаги тиббий муассасаларда (ёки) соғлиқни сақлаш идораларида ўтказилиши таъкидланади.

Бакасов судда қуйидаги моддалар билан айбдор деб топилганларни кастрациялашни таклиф қилди: «Зўрлаш» (154-модданинг 2-қисмининг 3 ва 4-бандлари), «Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари» (155-модданинг 2-қисми 3 ва 4-бандлари), «Жинсий характердаги ҳаракатларга мажбурлаш» (156-моддасининг 2 ва 3-қисмлари) ва «Ўн олти ёшга тўлмаган бола билан жинсий характердаги ҳаракатлар» (157-модда).

Судланганларга экспертиза комиссияси айбдорнинг соғлиғига ёки руҳий ҳолатига зарар етмаслиги ҳақида хулоса чиқариб бергандан кейингина кастрация тайинланади.

Шунингдек Бакасов Жиноят ва жазо, Жазо-процессуал ва Жазони ижро қилиш кодексларида ҳам бир неча ўзгартиришларни таклиф қилди:

  • Ўн тўрт ёшга чиқмаган болага нисбатан қилинган зўрлаш учун жазони йигирма йилга узайтириш — ҳозир бу модда билан ўн беш йиллик озодликдан ажратиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш муддати кўзда тутилган;
  • педофилия билан касалланган шахсга нисбатан тиббий характердаги мажбурлов чораларини қўллашдан бўйин товлаганлик учун икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони жорий этиш;
  • судланган одам қамоқ муддати тугашига ярим йил қолганда жинсий норма бузилиши (педофилия) йўқлиги ҳақида шифокор-психиатрларнинг кўригидан ўтиши керак бўлган нормани киргизиш.

Бу нима учун керак?

Қонун лойиҳасининг маълумотнома асосида расмий статистика ҳақиқатни тўлиқ акс эттирмаслиги, Қирғизистонда эса бундай жиноятларнинг сони «анча кўплиги» таъкидланади. Бакасов бу «бундай жиноятларга нисбатан кескин чораларни ва жазони кучайтиришни талаб қилади» деб ҳисоблайди.

«Албатта, педофиллар ўлим жазосига лойиқ, аммо ўлкада ўлим жазоси Конституцияда тақиқланган. Шу сабабли Конституцияга тегишли тузатишларни киргизиш [...] ва бир қатор халқаро келишувлардан чиқиш талаб қилинади», — деб айтилади ҳужжатда.

Бакасовнинг фикрича, болаларга нисбатан зўравонлик бўйича ҳозирги вазиятни яхшилаш учун кимёвий кастрацияга қараганда жарроҳлик кастрация бир неча бор муносиб, чунки у инсонийроқ ҳисобланади. Кимёвий кастрацияда педофилларга инъекция қилиниб, антиандрогенлар қуйилади, у жинсий майлни камайтириб, тестероннинг йўлини бўғади.

«Жаҳон тажрибаси кўрсатганидек, кимёвий кастрация педофилларга қарши курашишда энг яхши танлов эмас – дори-дармонлар ҳар доим ҳам ишлайвермайди, жиноятчининг ўзи эса алдаб кетиши мумкин», — деб таъкидланади маълумотнома асосида.

Бакасов ишлаб чиққан қонун лойиҳаси қабул қилинса у «ёш болаларнинг ва балоғатга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига ва жинсий эркинлигига йўналган қайталанган жиноятларнинг амалга ошириш статистикасига жиддий таъсир қилади» деб ишонади.

Болаларга нисбатан зўрлик-зўравонлик

Қирғизистонда 2022-йилнинг бошидан бери болаларга нисбатан 400 дан ортиқ зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда «Биринчи радио»нинг эфирида ИИВнинг Жамоат хавфсизлигининг бўлим бошчиси Нуржан Адилова хабар қилган.

Шу билан бирга, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳар йили ортиб бормоқда. Июлнинг охирида Ички ишлар вазири Улан Ниязбеков балоғатга етмаганларга нисбатан жиноятларнинг ўсиши ҳақида билдирган.

Болаларга нисбатан зўравонлик Боткен вилоятининг Қадамжой туманида 14 ёшли қиз ўлдирилгандан кейин қизғин муҳокама қилина бошлади. Бош прокуратура қиз зўрланганини ҳам билдирган.

Мазкур факт бўйича «Қотиллик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. 5-сентябрда қизнинг ўлимида гуомнланиб 1995, 1997 ва 1998-йили туғилган Қадамжой туманининг уч турғуни қўлга олинган. Улар вақтинча сақлаш жойига киргизилган.

14 ёшли қизнинг воқеаси бўйича президент Садир Жапаров ҳам муносабат билдириб, бу ишни шахсий назоратига олганини айтган. У қирғиз халқи «қадимдан қиз болага алоҳида муомала қилган» деб таъкидлаган.

Бош прокурор Қурманқул Зулушев ҳам иш шахсий назоратига олинганини билдириб, ҳуқуқ тартибот орган ходимлари бу ишни адолатли тергов қилади деб ваъда қилган.

Бу воқеа ортидан парламентнинг бир неча депутати педофилия учун ўлим жазосини киргизишни таклиф қилган.